Германия Эрондан нефт импорт қилувчилар гуруҳига қўшилди
Американинг Эронга қарши санксияларига қарамай, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Европа нефтни қайта ишлаш заводларида бу санксияларни менсимаслик ва Вашингтоннинг Теҳронга қарши душманона сиёсатига норозилик тенденцияси кучайган.
ИРНА агентлигининг хабар беришича, Европа статистика маркази (Еуростат)нинг сўнгги маьлумотлари шуни кўрсатадики, Германия сўнгги 5 йил ичида биринчи марта бу йил (2023-йил) Эрондан катта миқдорда хом нефт ёки нефт маҳсулотлари импорт қилган.
Ушбу статистик маълумотларга кўра, Германия жорий йилнинг март ойида Эрондан 69 737 тонна хом нефт ёки нефт маҳсулотларини импорт қилган.
Германия охирги марта 2018 йилнинг октябр ойида Эрондан 10 000 тонна хом нефт ёки нефт маҳсулотларини импорт қилган.
Шу асосда Болгария Европа Иттифоқининг яна бир аьзоси сифатида жорий йилнинг биринчи чорагида Эрондан 147 тонна хом нефт ёки маҳсулот импорт қилди.
Эуростат ўз ҳисоботида бу даврда Эрондан Европа Иттифоқи нефтининг умумий импорти 69 884 тоннани ташкил этганини, бу эса Қўшма Штатлар ядровий битимдан бир томонлама чиқиб кетган 2018 йилдан бери кузатилмаганини таъкидлади.
Европа статистика маркази маьлумотлари, шунингдек, 2022 йилда Болгария, Руминия ва Полшадан иборат уч давлат Эрондан жами 4181 тонна хом нефт ёки нефт маҳсулотлари импорт қилганини кўрсатди.