Эроннинг Кўсолон чўққилари террорчи гуруҳлардан тозаланди
Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг " Ҳамза Сайидушшуҳадо /а/ қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Эрон ғарбидаги Кўсолон ҳудуди чўққиларини аксилинқилоб гуруҳларга қарашли террорчи гуруҳлар вужудидан тозаланганини эълон қилди.
Тасним ахборот агентлигиниг хабар қилишича Эрон Ислом Инқилоби соқчлар корпусининг " Ҳамза Сайидушшуҳадо /а/ қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Муҳаммадтақи Усонлу Эроннинг Саровобод ҳудудидаги Кўсолон минтақасида Байтулмуқаддас қўшинларини йирик машғулотларининг мақсадларига тўхталиб, мазкур ҳудудда бир неча йиллардан бери инқилобга қарши гуруҳларга тегишли кишилар одамларни таққиб қилиб келган ва қўшинлариимзнинг бу ҳаракати одамларнинг хавфсизлиги ва фароовнлигини таъминлаш мақсадида қилинди деб изоҳлади.
Генерал Муҳаммадтақи Усанлу шунингдек Эроннинг Кўсолон ҳудудининг беғубор табиатига ҳам тўхталиб аксилинқолибий гуруҳларга мансуб бўлган одамлар беғубор табиатга эга бўлган ва чорва моллари ва одамлар учун қулай ва муноси бўлган бу ҳудудни ўз уясига айлантирганди ва халқ ҳам ўзини хавфсиз ҳис қилмасди ва ўз чорвачиликларидан воз кечишга мажбур бўлганди деб таъкидлади.
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қуруқлик кучларининг Ҳамза Сайидушшуҳадо /а/ базаси қўмондони ўз сўзларида бу ҳудудни соқчилар корпуси қуруқлик қўшинлари томонидан тозаланди ва яширинган бу гуруҳчаларнинг қолган қисми ҳам тозаланаётганини билдирди.
Генерал Усонлу аксилинқилобий гуруҳларни халқ хавфсизлигини бузган террорчилар уясини тозалаш сўнгги одам йўқ қилинмагунича давом этиши ҳақида огоҳлантирди.