Раисий: Халқларнинг қаршилиги, адолати ва эркинлик талаби ҳукмронларни пассив қилди
(last modified Thu, 15 Jun 2023 06:05:13 GMT )
июн 15, 2023 11:05 Asia/Tashkent
  • Раисий: Халқларнинг қаршилиги, адолати ва эркинлик талаби ҳукмронларни пассив қилди
    Раисий: Халқларнинг қаршилиги, адолати ва эркинлик талаби ҳукмронларни пассив қилди

Эрон Ислом Республикаси Президенти шундай деди:Халқнинг қаршилиги, адолатга интилиши, озодлик талаби ҳукмронларни пассив қилиб, уларни орқага сурди.

Ислом инқилоби ғалаба қозонганидан сўнг Эрон Лотин Америкаси минтақасидаги Никарагуа, Куба, Венесуела ва Боливия каби Америка Қўшма Штатлари бошчилигидаги империализм ва глобал такаббурликка қарши курашда узоқ тарихга эга бўлган айрим давлатлар билан яхши алоқалар ўрнатди.

Сўнгги йилларда Эрон билан Лотин Америкасининг илғор мамлакатлари ўртасидаги алоқалар доимо юксалишда бўлиб, бу алоқалар сиёсий, иқтисодий, савдо, саноат, энергетика, тиббиёт ва бошқа соҳаларда кенгайиб бормоқда.

Шунинг учун Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий душанба куни Лотин Америкаси давлатлари, жумладан Венесуела, Никарагуа ва Кубага уч кунлик сафари билан Теҳрондан Каракасга жўнаб кетди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий кеча, чоршанба куни Никарагуага саёҳат режаларининг якуний қисмида ушбу мамлакат президенти билан қўшма матбуот анжуманида, мустақил давлатлар билан алоқалар доимо Эрон Ислом Республикасининг ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан эканини таькидлаб, айтди:Бутун дунёда халқлар иродаси ҳурмат қилинса, ҳукмрон кучлар халқ овози олдида ўзбошимчалик кўрсатмаса, халқ овози ва иродаси амалга ошишига йўл қўйса, дунёда вазият бошқача бўлади.

Халқнинг қаршилиги, адолатга интилиши, озодлик талаби ҳукмронларни пассив қилиб, уларни орқага сурганини таькидлаган Раисий шундай деди:Бугун Лотин Америкаси минтақасининг кўплаб мамлакатларида Америка ва унинг тарафдорларининг ҳукмронлик тизими ва ҳаддан ташқари ҳаракатларига қарши содир бўлган воқеа.

Эрон Ислом Республикаси Президенти жаҳон тартиби албатта қаршилик ҳаракати ва мустақил давлатлар фойдасига ўзгаришига ишора қилиб, давом этди:Лотин Америкаси мамлакатлари ва бошқа мустақил мамлакатларнинг турли минтақаларда бир-бири билан ҳамкорлиги ҳам санксияларни нейтраллаштирадиган, ҳам мустақил давлатларнинг салоҳиятини оширадиган иттифоқ яратиши мумкин.

Раисий деди:Санкциялар ва кенг тарқалган таҳдидларга қарамай, Эрон фан, техника-муҳандислик, соғлиқни сақлаш, тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида сезиларли ютуқларга эришди.

Эрон Ислом Республикаси Президенти, шунингдек, Эрон ва Никарагуа ўртасида икки томонлама муносабатлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, тажриба алмашиш ва илмий ҳамкорлик даражасини ошириш мақсадида ўзаро қувватлар алмашинуви ва ўзаро қулайликлардан фойдаланиш бўйича англашув меморандумларини олишга ишора қилди ва технологик ютуқлар, техник-муҳандислик хизматлари ва соғлиқни сақлаш хизматларини кўрсатиш, даволаш, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш икки давлат ҳамкорлик қилиш учун келишилган энг муҳим соҳалар қаторига киришини маьлум қилди.