Амир Абдуллоҳиённинг Қатардаги маслаҳатлашувида икки томонлама ва минтақавий муносабатлар кўриб чиқилди
Эрон ташқи ишлар вазири Қатар амири ва бу давлат ташқи ишлар вазири билан учрашиб, қизиқтирган масалаларни муҳокама қилди ва маслаҳатлашди.
Эрон тедлерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири душанбага ўтар кечаси дипломатик делегация бошчилигида Қатарнинг юқори мартабали расмийлари билан учрашиш ва суҳбатлашиш учун Теҳрондан Доҳага жўнаб кетди.
Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён бугун (сешанба) тушдан олдин Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан Амир Дивонида учрашди ва суҳбатлашди.
Қатар амири билан учрашувдан сўнг Амир Абдуллоҳийён Қатар Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашиб, суҳбатлашди.
Икки томонлама музокаралар, муҳим минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш, шунингдек, санксияларни бекор қилиш бўйича музокаралар билан боғлиқ масалалар Амир Абдулаҳианнинг Қатарга ташрифларининг энг муҳим жиҳатларидандир.
Қатардан кейин ташқи ишлар вазири Уммон расмийлари билан маслаҳатлашиш учун Маскатга боради.