июн 22, 2023 12:41 Asia/Tashkent
  • Кананий Чафий: Сионист режим жиноят ва ёвузликнинг давом эттириши билан умрини қисқартирмоқда
    Кананий Чафий: Сионист режим жиноят ва ёвузликнинг давом эттириши билан умрини қисқартирмоқда

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби сионистик режимнинг мазлум Фаластин халқига қарши шафқатсиз ҳужумларига жавобан деди:Сионист режим жиноят ва ёвузликнинг давом эттириши билан умрини қисқартиради.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Кананий Чафий ўз твитида мазлум Фаластин халқининг сионистик режимнинг тажовузлари ва ваҳшиёна ҳужумларига қарши қаршилик кўрсатишига ишора қилиб шундай деди:Шамол экган, бўронни ўради.

Кананий Чафий шундай деди:Қаршилик Фаластин халқининг терроризм, босқинчилик ва апартеидга қарши табиий ва қонуний жавобидир ва мазлум, аммо чидамли Фаластин халқи уюшган терроризм ва сионистик ёвузликни жавобсиз қолдирмайди.

Армия ва Шабак (разведка ва ички хавфсизлик ташкилоти) ўртасида ўтказган қўшма операцияда сионист режим Ҳермес 450 учувчисиз самолёти ёрдамида машинада Фаластиннинг 3 қаршилик кучини ўлдиришга уринди.

Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракатининг ҳарбий бўлими бўлмиш “Сарая ал-Қудс”га алоқадор Женин баталони баёнотида шундай деди:Сионист режимнинг дрон амалиётида бу гуруҳнинг 3 нафар кучлари шаҳид бўлди.Сионист режимнинг бу жинояти қаршилик гуруҳлари реаксиясига эргашди.

Қаршилик гуруҳлари сионист режимнинг Ғарбий Соҳилдаги Фаластин қаршилик жангчиларини учувчисиз учоқлар ёрдамида нишонга олиши унинг муваффақиятсизлиги ва қаршилик жангчилари билан кураша олмаслигининг далили эканини эьлон қилди.

Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) матбуот котиби Ҳазем Қосим сионистлар томонидан фаластинлик ёшларнинг ўлдирилишига жавобан баёнот берди:Сионист душман армиясининг фаластинлик ёшларни террор қилиш учун учувчисиз самолётлардан фойдаланиши хавфли ҳаракат бўлиб, яқинда халқ ва Фаластин қаршиликлари томонидан қаттиқ қаршиликка дучор бўлади.

Ёрлиқ