июн 25, 2023 17:45 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Эрон Украинадаги инқирозни ҳал қилиш учун сиёсий ечим таклиф қилган
    Эрон ТИВ раҳбари: Эрон Украинадаги инқирозни ҳал қилиш учун сиёсий ечим таклиф қилган

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Эроннинг Украинадаги уруш борасидаги позициясига тўхталиб, Эрон Ислом Республикаси урушга қарши бўлиб бу инқирозга сиёсий ечим таклиф қилди деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир АБдуллоҳиён ва Дания ТИВ раҳбари Ларс Локе Расмуссен телефон орқали  суҳбатида,  икки томонлама ва халқаро ҳамкорилкнинг сўнгги ривожланиши, айниқса Украинадаги уруш юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек Эрон Ислом Республикасининг Украинадаги уруш борасидаги позицияси ҳақида гапириб Эрон урушга қаршидир ва бу инқирозни ҳал қилиш учун фақат сиёсий ечим таклиф қилди ва урушда бир томоннинг ҳар қандай қуролларни тарангликнинг кучайишига ва минтақада барқарорликнинг пасайишига олиб келади деган ақидага эга деб қўшимча қилди.

Абдуллоҳиён ўз сўзларида икки давлат ўртасидаги тарихий алоқаларни Теҳрон ва Копенгаген учун муҳим ва қимматли ютуқ ва бойлик сифатида таърифлаб, икки томонлама  ҳамкорилкларни ривожлантириш учун мунтазам музокаралар олиб бориш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Телефон орқали бу суҳбатда Дания ТИВ раҳбари ҳам Эрон ва Дания ўртасидаги алоқаларнии тарихий аҳамиятга эгалиги ва Эрон Ислом Республикаси билан бўлган музокараларни ўта муҳимлигига тўхталиб, турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича ташаббуслар давом этишини алоҳида қайд этди.

Томонлар текефон суҳбатида икки давлат ўртасида сиёсий ва консуллик маслаҳатлашувларни кучайтириш механизмини йўлга қўйишга келишиб олдилар.

  • Дания прокуратураси Эроннинг бу мамлакатдаги элчихонасига ҳужум қилган шахсга нисбатан айблов эълон қилди

Ёрлиқ