Эрон ташқи ишлар вазири Доналд Трампни огоҳлантирди
(last modified Sat, 12 Nov 2016 13:50:44 GMT )
ноябр 12, 2016 18:50 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Доналд Трампни огоҳлантирди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг айтишича, агар Америка давлати Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган келишувни бузса, Эрон томони ҳам ўзининг вариантларини ишга солади

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг айтишича, агар Америка давлати Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган келишувни бузса, Эрон томони ҳам ўзининг вариантларини ишга солади. Ал-олам тармоғи тарқатган хабарга кўра, бундан икки кун олдин Эрон ташқи ишлар вазири АҚШни ядровий келишувда ўз мажбуриятлари борлигини айтган эди. Шунингдек, у жума куни Прагада ҳам музокаралар натижасида эришилган келишувга биноан Эрон ҳам ўз мажубариятларини бажарди. Муҳаммад Жавод Зарифга кўра, афсуски Америка қўшма штатларининг ҳозирги давлати ядровий келишувга тўла амал қилмади. Аммо биз шунга ишончимиз комилки, мазкур ядровий битим ҳамма учун яхши ва маъқул бўлган. Ядровий келишув бизнинг имтиёзимиздир, лекин бу бошқаларнинг вариантларини инобатга олмадик деган маънони англатмайди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ҳам Доналд Трампнинг баёнотига муносабат билдириб шундай айтдики, Эроннинг ядровий фаолиятига доир келишув БМТ хавфсизлик кенгашининг резолюцияси бўлиб, бир давлатнинг қарори билан ўзгармайди.