Амир Абдуллоҳиён ШҲТ Бош котиби билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Sat, 01 Jul 2023 06:26:26 GMT )
июл 01, 2023 11:26 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён ШҲТ Бош котиби билан телефон орқали суҳбатлашди
    Амир Абдуллоҳиён ШҲТ Бош котиби билан телефон орқали суҳбатлашди

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ШҲТ Бош котиби Чжан Минг билан телефон суҳбатида, ҳамкорлик жараёни ва бу ташкилотнинг бўлажак йиғилиши ҳақида гаплашди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишча Эрон Ислом республикаи кеча ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ШҲТ Бош котиби Чжан Минг билан телефон орқали мулоқотида бу ташкилот бош котибининг Эроннинг тўлиқ аъзолик жараёнини якунлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва ҳамкорликларини юқори баҳолаб, Теҳроннинг ушбу ташкилотнинг виртуал ўтказиладиган бўлажак йиғилишида қатнашишга тайёрлигини маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  Эрон ҳукумати , парламенти ва ТИВнинг мамлакатнинг ШҲТга тўлақонли аъзолигига оид ҳужжатларни тайёрлаш ва тасдиқлаш борасидаги кенг кўламли саъй-ҳаракатларига  ишора қилиб, Эроннинг якуний аъзолиги ШҲТга янги ортиб бораётган салоҳиятини беради деб таъкидлади.

ШҲТ Бош котиби Chjan Ming,ҳам Эрон Ислом республикасининг ШҲТга тўлақонли аъзо бўлишидан мамнунлигини билдириб Эроннинг тўлақонли аъзолиги бу ташкилотнинг навбатдаги йиғилишида расман эълон қилинади ва  4- июль эса Эрон бу ташкилотга аъзо давлатлар билан боғлиқ барча ҳуқуқларга эга бўлади деб маълум қилди.

ШҲТ Бош котиби Эроннинг бу ташкилот мақсадларини илгари суришдаги ролини ҳам юқори баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТнинг 21-йиғилишида Эрон Ислом Республикаси расман ШҲТга  тўла ҳуқуқи аъзо бўлди.

Ёрлиқ