Шанхай саммитининг бошланди; Эроннинг аъзолиги табрикланди
Шанхай саммитининг очилиш нутқида Ҳиндистон Бош вазири Эроннинг ушбу ташкилотга янги ва расмий аьзо сифатида қўшилишини олқишлади ва табриклади.
Бугун, 4-июл, сешанба куни Ҳиндистон мезбонлик қилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 23-саммити видеоконференсия шаклида бошланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди сешанба куни Шанхай саммитидаги очилиш нутқида Эронни Шанхай ташкилотининг янги аьзоси сифатида тилга олди ва Эронни табриклади. Ҳиндистон раислигида илк бор ўтказиладиган мазкур йиғилишда иштирок этиш учун Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон ва Эрон давлатлари таклиф этилган.
Ҳиндистон Бош вазири очилиш учрашувида шундай деди:Эрон халқи ва Эрон Президенти Саййид Иброҳим Раисий учун энг яхши тилакларимни тилайман, чунки Эрон Шанхай ташкилотининг расмий аъзоси сифатида расман қабул қилинади.
Нарендра Моди ўз нутқида Шанхай ташкилоти аъзолари билан боғлиқ глобал муаммоларга тўхталиб, озиқ-овқат хавфсизлиги, ёқилғи инқирози ва қишлоқ хўжалиги муаммоларини аъзолар муаммолари сифатида тилга олди.
У, шунингдек, Афғонистон масаласини Ҳиндистоннинг асосий ташвишларидан бири сифатида тилга олди ва ушбу ташкилот аʼьзоларидан Афғонистон масаласини ҳар томонлама муҳокама қилишни сўради.
Ушбу виртуал учрашувда Нарендра Модидан ташқари Хитой раҳбари Си Цзинпин, Россия президенти Владимир Путин, Эрон президенти Оятуллоҳ Раисий, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ва бир қанча Марказий Осиё етакчилари ҳам иштирок этмоқда.
Бугун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида Си Цзинпин рақобат ўрнига ҳамкорлик ва бир-бирининг туб манфаатларини ҳурмат қилиш зарурлигини таькидлади.
Хитой раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аьзоларини тўғри йўлдан боришга ва бирдамлик ва ўзаро ишончни оширишга, минтақавий тинчлик ва жамоавий хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида ҳаракат қилишга чақирди. Шунингдек, у Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзо давлатлар ўртасида тажриба алмашиш ва ўзаро ўрганишни кучайтириш ва бу давлатлар ўртасидаги халқлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга чақирди.