июл 05, 2023 15:15 Asia/Tashkent
  • Сардор Қоьоний: Женинда фаластинлик ёшлар Исроилни оғзига уришди
    Сардор Қоьоний: Женинда фаластинлик ёшлар Исроилни оғзига уришди

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Қудс кучлари қўмондони алоҳида таькидлади: Сионист режим бутун кучларини Женин лагеридаги майдонга олиб чиқди, бироқ фаластинлик ёшлар унинг оғзига уришди.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Қудс кучлари қўмондони Сардор Исмоил Қоьоний бугун (чоршанба) шундай деди:Фаластин ўғлонлари ҳеч қачон бугунгидек қудратли ва кучли бўлмаган, бошқа томондан, жиноятчи исроилликлар ҳеч қачон бугунгидек муаммо, бўлиниш ва фалокатда бўлмаган.

Қоьоний қўшимча қилди:Фаластин фарзандлари ислом инқилобидан муносиб яшаш ва муносиб курашиш йўлини ўргандилар.

ИРҚК Қудс кучлари қўмондони ҳам шундай деди:Айрим кунларда фаластинликлар Ғарбий Соҳилда сионистик режимга қарши 30 дан ортиқ амалиёт ўтказади.

Қоьоний таъкидлади:Қаршилик ҳаракати сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий майдонда ўзини кўрсатди. Бу Эрон Ислом Республикаси ўз ичида ўрганган ва бошқа давлатларга ўргатган сабоқлардир. Шунинг учун душманлар бу масаладан хафа бўлиб, кейин шу қадар ожиз бўлиб, терроризмга қарши курашда биринчи одам бўлган Сардор Қосим Сулаймонийни ўлдиришди.

Сардор Қоьоний айтди:Бугунги кунда қудратни Ғарбдан Осиёга ўтказиш амалиётга жорий этилди ва амалга оширилмоқда. Агар Американинг турли соҳалардаги муваффақиятсизликлари бўлмаганида, бу шароитлар юзага келмасди. Ислом инқилоби бу воқеаларни шакллантирган энг самарали омилдир.

Ёрлиқ