июл 06, 2023 13:54 Asia/Tashkent
  • \\\\\\\
    \\\\\\\"Ричмонд Воягер\\\\\\\" нефт танкери Эрон кемаси билан тўқнашиб кетганидан кейин қочиб кетди

Багам байроғи остидаги нефт танкери Ричмонд Воягер Эрон кемаси билан тўқнашиб кетганидан кейин халқаро денгиз қоидаларига риоя қилмай,  қочиб кетди.

Эрон портлар ва денгиз ташкилоти ахборот базасидан иқтибос келтирган ҳолда Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича; Ҳормозган вилояти (Ерон жануби) денгиз қидирув-қутқарув маркази эьлонига кўра, сўнгги икки кун ичида Багама ороллари байроғи туширилган “Ричмонд Воягер” номли нефт танкери 7 нафар экипаж аьзоси бўлган Эроннинг сузувчи кемаси билан тўқнашиб кетган. Ушбу авария натижасида Эрон кемасининг товонидан сув босган ва бу кема экипажидан 5 киши жиддий жароҳатланган.

Ушбу ҳисоботда, Ричмонд Воягер нефт танкери халқаро денгиз қонунлари ва қоидалари ва воқеа содир бўлишидан қатъи назар, ушбу тўқнашувдан кейин йўлини давом эттирганига ишора қилиб, шундай дейилади:Эрон кемаси эгасининг шикоятига кўра, Ҳормозган суд идоралари ҳуқуқбузар нефт танкерини суд ходими сифатида Эрон Ислом Республикаси Ҳарбий-денгиз кучларига зудлик билан ҳибсга олиш тўғрисида буйруқ чиқарди.

Ҳормозган денгиз қидирув-қутқарув маркази хабарига кўра, кеча эрталаб қоидабузар нефт танкери аниқланган, аммо Эрон Ислом Республикаси ҳарбий-денгиз кучлари кемасининг огоҳлантиришларига эьтибор бермай, йўналишини ўзгартириб, Уммон ҳудудий сувларига кирди.

Ушбу ҳисоботнинг давомида, Ричмонд Воягер нефт танкерининг бузилишини кузатиш учун Уммон билан мувофиқлаштиришга ишора қилиб, шундай дейилади:Ушбу нефт танкерини қўлга олиш бўйича кузатув давом этмоқда ва бу халқаро ҳуқуқ ва қонунларнинг бузилиши иши ҳали ҳам очиқ.

Бу борада АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари баёнотида Эрон чоршанба куни эрталаб Ҳормуз бўғози яқинида иккита нефт танкерини қўлга олишга уриниб, улардан бирига қарата ўқ узгани ва ҳар икки ҳолатда ҳам Эрон Ҳарбий-денгиз кучлари кемалари АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари жавоб берганидан кейин орқага чекингани ва иккала тижорат кемаси ҳам сафарларини давом эттиргани даьво қилинган.

Ёрлиқ