Айнуллоҳий: Дори-дармон ва асбоб-ускуналарга нисбатан санксиялар Эрон учун имконият бўлди
(last modified Mon, 17 Jul 2023 07:59:31 GMT )
июл 17, 2023 12:59 Asia/Tashkent
  • Айнуллоҳий: Дори-дармон ва асбоб-ускуналарга нисбатан санксиялар Эрон учун имконият бўлди

Эрон Соғлиқни сақлаш, даволаш ва тиббий таълим вазири Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва саломатлик вазири билан учрашувда дори ва жиҳозларга нисбатан санксиялар Эрон учун имконият бўлди, деди.

Эрон Соғлиқни сақлаш, тиббиёт ва тиббий таьлим вазири Баҳром Айнуллоҳий икки кунлик сафар билан Тожикистон пойтахти Дўшанбега борди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Айнуллоҳий Тожикистон соғлиқни сақлаш ва саломатлик вазири Жамалуддин Абдуллазода билан қўшма учрашувда қўшимча қилган:Эронда соғлиқни сақлаш тараққиётидаги муҳим босқичлардан бири таълим ва даволашнинг интеграцияси эди.

Айнуллоҳий қўшиб қўйди:Ислом инқилоби ғалабасининг бошида Эронда бор-йўғи 9 та тиббиёт университети бўлган бўлса, ҳозирда 67 та тиббиёт фанлари университети ҳамда 270 минг тиббиёт талабалари мавжуд.

Яна бир янгилик шуки, Эрон Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт таьлими вазирлигининг халқаро ҳамкорлик бош директори айтди:Тез орада Тожикистонда Шаҳид Беҳешти номидаги тиббиёт фанлари университети филиали ташкил этилади.

Эрон Ислом Республикаси санксиялар ва глобал сиёсий тазйиқларга қарамай, халқнинг, айниқса, илм-фан ва тиббиёт соҳаларида зиёли ва фаол ёшларнинг муҳим ролига таяниб, тўсиқларни енгиб ўтиб, яхши натижаларга эришди.