Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Американи огоҳлантирди
(last modified Mon, 17 Jul 2023 09:16:52 GMT )
июл 17, 2023 14:16 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Американи огоҳлантирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Америка Қўшма Штатларини Форс кўрфазидаги ҳар қандай ҳаракат ва чоралардан огоҳлантирди.

Душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний хавфсизликни сақлаш баҳонасида Америка ҳарбий самолётларини Форс кўрфазига жўнатиш даъвосига нисбатан Эрон Пресс мухбирига жавобан деди:Американинг минтақавий хавфсизликдаги роли ҳеч қачон тинч бўлмаган.

Каньоний қўшимча қилди:Американинг янги ҳаракатлари ва қадамлари конструктив эмас ва бу ҳаракатларнинг давом этиши Форс кўрфазида сезгирликни келтириб чиқариши мумкин.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби таъкидлади:Эрон минтақа хавфсизлигига таъсир қиладиган ҳар қандай ноқонуний ҳаракатни кузатиб боради ва ўз чегаралари яқинидаги ҳар қандай ҳаракатга сезгир.

Каньоний Эрон қуролли кучларининг чегара хавфсизлигидаги элиталарига ишора қилиб айтди:Эрон ҳар қандай тегишли чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Каньоний шундай деди: "Бизнинг АҚШ ҳукуматига маслаҳатимиз шуки, минтақада конструктив бўлмаган ҳар қандай ҳаракатлардан қочиш керак.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби таъкидлади:Минтақа хавфсизлиги Форс кўрфази мамлакатлари ўртасида муштарак масала бўлиб, жамоавий ҳамкорликни талаб қилади, шунинг учун бошқа қўшнилар ҳам бу борада бошқа тарафга керакли огоҳлантиришларни бериши кутилмоқда.