июл 20, 2023 15:34 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Боливия ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми имзоланди
    Эрон ва Боливия ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми имзоланди

Теҳрон-Лапаз мудофаа ҳамкорлик меморандуми Эрон ва Боливия мудофаа вазирлари томонидан имзоланди.

Эрон мудофаа вазири генерал Муҳаммадризо Аштиёний ва Боливия мудофаа вазири Едмундо Нобио Агуилар  мудофаа соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Генерал Аштиёний ушбу меморандумни имзолаш маросимида шундай деди:Лотин Америкаси давлатлари Эроннинг ташқи ва мудофаа сиёсатида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатнинг юқори мартабали расмийларининг ташрифи ва яқинда Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисийнинг ушбу минтақага ташрифи ана шу аҳамиятни кўрсатади.

Мудофаа вазири қўшимча қилди:Боливия давлатининг чегара ҳимояси, гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш бўйича ниёзлари бор, шунинг учун биз бу давлат билан жиҳозлаш бўйича ўзаро алоқада бўлишга ҳаракат қилдик ва бу ҳамкорлик Жанубий Америкадаги бошқа дўстона давлатлар учун намуна бўлиши мумкин.

Ушбу маросимда Боливия Мудофаа вазири ҳам шундай деди:Биз ушбу сафар натижаларига жуда оптимистик қараймиз ва умид қиламизки, бу сафар турли соҳалардаги кенг кўламли ҳамкорликнинг бошланиши бўлади.

Ёрлиқ