Эронда бир кунда 3,2 миллион баррел нефт ишлаб чиқарилмоқда
Эрон нефт вазири мамлакатда кунига қарйиб 3,2 миллион баррел нефт ишлаб чиқарилаётганини маълум қилди.
Статистик маълумотларга асосан АҚШ санкцияларига қарамай, Эронда сўнгги йилларда нефт ишлаб чиқариш ҳажми тобора ошиб бормоқда.
Эрон Ислом Республикаси нефт вазири Жавод Авжий ҳам август ойи охиригача Эронда нефт ишлаб чиқариш ҳажмини 3,3 миллион баррелга етказилишини хабар қилиб, жорий йилда 15 миллиард долларлик ярим тайёр лойиҳалар ишга туширилади деб изоҳлади.
ИРНА ахборот агентлигингинг хабар қилишича, Авжий ўтказган йиғилишда 11 фаза чегаранинг нол нуқтасида Эроннинг Жанубий Порс ва Қатар қўшма майдонида жойлашган аммо кузатувлар билан 11 фаза 3 йил олдинроқ фойдаланишга топширилди деб қўшимча қилди.