август 14, 2023 12:20 Asia/Tashkent
  • Эрон ички ишлар вазири Шоҳчероғ (с.а.в.) зиёратгоҳидаги террорчилик ҳодисасидан сўнг инсон ҳуқуқлари даьвогарларининг жим туришини танқид қилди.
    Эрон ички ишлар вазири Шоҳчероғ (с.а.в.) зиёратгоҳидаги террорчилик ҳодисасидан сўнг инсон ҳуқуқлари даьвогарларининг жим туришини танқид қилди.

Эрон ички ишлар вазири шундай деди: Халқаро ташкилотлар ва инсон ҳуқуқларини даъво қилаётган мамлакатларнинг сукути ана шундай террорчилик ҳаракатларини тарғиб қилувчилардир.

Якшанба куни (13 август) оқшомида бир такфирчи Эрон жанубидаги Форс вилоятининг маркази Шероз шаҳридаги Ҳазрати Аҳмад ибн Мусо (а.с.) зиёратгоҳига ўқотар қурол билан кириб, зиёратчилар ва хизматчиларни кираверишда ўққа тута бошлади. 

Ушбу террор ҳодисасида ҳозиргача бир киши шаҳид бўлди, саккиз киши жароҳат олди.

Хавфсизлик ва полиция ходимларининг ўз вақтида етиб бориши билан ушбу террорчилик ҳодисасини содир этган шахс қўлга олинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий бугун (душанба) Шероздаги ҳазрат Аҳмад ибн Мусо (а.с.) зиёратгоҳида ва журналистлар иштирокида шундай деди:Ўтган йили ҳам Шоҳчорағ зиёратгоҳидаги террор ҳодисаси содир бўлган ва бу воқеада бир қанча ватандошларимиз шаҳид бўлган бўлса-да, бу террор ҳодисасидан сўнг барча инсон ҳуқуқлари даьвочилари сукут сақлашган.

Воҳидий айтди:Ҳазрат Аҳмад ибн Мусо (а.с.)нинг зиёратгоҳидаги террорчилик ҳодисаси Эроннинг ашаддий душманлари томонидан содир этилган. Агар Ислом Республикаси душманлари бу қўрқоқлик ҳаракатлари ва тинч аҳолига қарата ўт очишлари билан мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигини хавф остига қўямиз, деб ўйласа, адашади. Чунки Эрон халқи барқарор.

Эрон ички ишлар вазири бугун эрталаб Шерозга ташриф буюриб, Муқаддас зиёратгоҳдаги террорчилик ҳодисасининг турли жиҳатларини ўрганиб чиқди ва ушбу ҳодисада жароҳатланганларни зиёрат қилди.

Ёрлиқ