Эрон Шоҳчероғдаги террорчилик ҳодисасини БМТ Хавфсизлик Кенгашида қоралашни талаб қилди
Эрон Ислом Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Доимий вакили Хавфсизлик Кенгашидан терроризмга қарши кураш ва халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш мажбуриятлари доирасида Шоҳчероғдаги даҳшатли террорчилик ҳаракатини қоралашни сўради.
13-август, якшанба куни кечқурун бир такфирчи Эрон жанубидаги Форс вилояти маркази Шероз шаҳридаги ҳазрати Аҳмад ибн Мусо (а.с.)нинг муқаддас зиёратгоҳига ўқотар қурол билан кириб, зиёратчилар ва хизматкорларга кириш жойидан ўқ отишни бошлади.
Ушбу террор ҳужумида 2 киши шаҳид бўлди, 8 киши яраланди.
Хавфсизлик ва полиция ходимларининг ўз вақтида етиб бориши билан ушбу терактни содир этган шахс қўлга олинди.
Шу муносабат билан ва Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Ирвоний Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига расмий мактуб йўллаб, Эрон Ислом Республикаси бундай жирканч ва ҳунук ҳаракатларни кескин қоралаши ва бунга жавобгар шахсларнинг судланиши ва жавобгарлигини таьминлаш бўйича ўзининг қатьий мажбуриятини таʼкидлашига ишора қилиб, қўшимча қилди:Хавфсизлик Кенгашининг бу фожиали воқеа олдида сукут сақлагани жуда ачинарли.
Ушбу мактубда қуйидагилар айтилган:Айниқса, Хавфсизлик Кенгаши томонидан терроризм ўз резолюциялари орқали халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид сифатида тан олиниши ва тасдиқланиши ҳисобга олинса, бу сукунат умидсизлик ва қабул қилиниши мумкин бўлмаган ҳолдир.
Эрон Ислом Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Доимий вакилининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига йўллаган қуйидаги мактубида алоҳида таъкидланади:Терроризмнинг ҳалокатли оқибатларидан бевосита жабр кўрган Эрон Ислом Республикаси бу иллатга қарши курашга етакчилик қилиш бўйича ўз собитқадамлигида собитдир ва бизнинг қароримиз Эроннинг ғурурли ва олижаноб халқини ҳимоя қилиш ва қўшни давлатлар хавфсизлигини ушбу террорчи гуруҳларнинг хавф-хатарларидан ҳимоя қилишдир.