август 20, 2023 18:02 Asia/Tashkent
  • Эркаклар ўртасидаги волейбол бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон термаси Японгия термасидан мағлуб бўлди
    Эркаклар ўртасидаги волейбол бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон термаси Японгия термасидан мағлуб бўлди

Эркаклар ўртасидаги волейбол бўйича Осиё чемпионати давомида Япония терма жамоаси Ўзбекистон термасини кетма-кет 3 сетда мағлуб этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, биринчи  сетда саккиз очко билан японияликлар ушбу Осиё чемпионтаи сетида энг кам очко йўқотиш бўйича рекорд ўрнатди.

Ўзбекистоннинг волейбол бўйича терма жамоасининг мағлубиятга учраганида асосий сабабларидан бири,  уста пас берувчиларнинг йўқлиги, тўп узатувчи ва бу жамоадаги волейболчилар ўртасидаги номувофиқлик яққол кўриниб тургани эканлиги айтилади.

Волейбол бўйича Япония терма жамоаси кетма-кет икки ғалаба билан пешқадам сифатида кейинги босқичга йўл олди.

Эртага  душанба куни соат 13:15 дақиқада Ғадир залида Ўзбекистон ва Таиланднинг икки  жамоалари тўқнаш келиб, "В" гуруҳидан кейинги босқичга йўл олган иккинчи жамоани аниқлайдилар.

Кеча шанба куни Эроннинг Урумия шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида 17 жамоа иштирокида Осиё чемпионати бошланди ва 8 кун давом этади.

Ёрлиқ