август 21, 2023 14:00 Asia/Tashkent
  • Каньоний: Эрон ва Америка ўртасидаги келишув муддати 2 ой
    Каньоний: Эрон ва Америка ўртасидаги келишув муддати 2 ой

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишув муддати 2 ой эканлигини таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний бугун (душанба) ҳафталик матбуот анжуманида маҳбуслар алмашинуви ва Жанубий Кореядаги Эрон пулларини озод қилиш жараёни ҳақида шундай деди:Ушбу хабарда кўрсатилган муддат тегишли органлар томонидан икки ойгача бўлган муддат сифатида кўриб чиқилди.

Иран Пресс ахборот агентлигига кўра, Носир Каньоний қўшимча қилди:Эрон пулларини ўтказиш жараёни белгиланган муддатда амалга оширилишига оптимистик фикрдамиз ва келишув асосидаги маьлумотларимизга асосланиб, иш яхши жараёнда олиб борилмоқда.

Каньоний, шунингдек, Эрон томонидан блокланган пулларнинг бошқа мамлакатларда чиқарилишига урғу берди:Эрон Ислом Республикаси Эрон миллатининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда сустлик қилмаган ва қилмайди ҳам ва бу йўлни жиддийлик билан давом эттирмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бугун Халқаро масжидлар куни эканлигига ишора қилиб, шундай деди:Бугун Халқаро Масжидлар куни бўлиб, Эрон Ислом Республикаси таклифи билан номланган ва  Ал-Ақсо масжидига ўт қўйиш бўйича сионист зўравон режимнинг қилмишини эслатади. Ислом олами бу масжидга бостириб киришни тоқат қилмайди.

Носир Канани Швеция ва Данияда исломга қарши ҳаракатлар ва Қурьони Каримни ҳақорат қилиш ҳақида ҳам шундай деди:Эрон Швецияда Қуръони Каримнинг ҳақорат қилиниши ва Швеция ҳукумати томонидан жиддий ва тўхтатувчи чоралар кўрилмаганига норозилик сифатида ушбу мамлакатнинг янги элчисини қабул қилмаслигини аллақачон эълон қилган эди ва шу сабабли мамлакатнинг элчисиТашқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби қўшимча қилди:Дания муваққат ишлар вакили ҳам мамлакат элчиси йўқлигида Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.

Каньоний яна шундай деди:Қуръон энг асосли ифода бўлиб, уни сўз эркинлиги баҳонасида ҳақорат қилиб, эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

Ёрлиқ