Эрон Шанхай ташкилоти миллий координаторлари йиғилишида биринчи марта иштирок этди
(last modified Sun, 27 Aug 2023 16:18:08 GMT )
август 27, 2023 21:18 Asia/Tashkent
  • Эрон Шанхай ташкилоти миллий координаторлари йиғилишида биринчи марта иштирок этди
    Эрон Шанхай ташкилоти миллий координаторлари йиғилишида биринчи марта иштирок этди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзо давлатларнинг миллий координаторлари йиғилишида илк бор Эрон координатори иштирок этди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, 2001-йил 15-июнда Шанхай шаҳрида Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан ташкил этилган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 21-йиғилишида Эрон Ислом Республикаси расман Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига тўла ҳуқуқли аьзо бўлди.

Ушбу ташкилот ҳозирда Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси каби 9 та аъзодан иборат бўлиб, Афғонистон, Мўғулистон ва Беларус эса ушбу ташкилотнинг назоратчи аъзолари ҳисобланади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзо мамлакатлар миллий координаторлари йиғилиши Эрон миллий координатори иштирокида 21-24 август кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида (Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги раиси сифатида) бўлиб ўтди. 

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аьзо давлатларнинг миллий координаторлари йиғилиши кун тартибига ташкилотга аьзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича кенг кўламли мавзулар ва аьзоларнинг таклифлари ўрин олган.

Аьзо мамлакатлар бош вазирлари йиғилиши, терроризмга қарши фаолиятни мувофиқлаштириш, ташкилотни такомиллаштириш ва модернизация қилиш йўналишлари, янги технологиялар, инновациялар ва инноваторлар, ташкилотнинг туризм йил режаларини кўриб чиқиш, ташкилотнинг иқтисодий стратегияси каби мавзулар, энергетика, атроф-муҳит ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.