Эрон самолётлари дунёнинг 108 та нуқтасига парвоз қилади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i87412-Эрон_самолётлари_дунёнинг_108_та_нуқтасига_парвоз_қилади
Авиация ташкилоти раҳбари эълон қилди: Эрон самолётлари дунёнинг 108 та йўналишига учади.
(last modified 2023-08-28T15:18:42+00:00 )
август 28, 2023 14:01 Asia/Tashkent
  • Эрон самолётлари дунёнинг 108 та нуқтасига парвоз қилади
    Эрон самолётлари дунёнинг 108 та нуқтасига парвоз қилади

Авиация ташкилоти раҳбари эълон қилди: Эрон самолётлари дунёнинг 108 та йўналишига учади.

Эронда бир қанча хусусий ва давлат авиакомпаниялари мавжуд.

Муҳаммад Муҳаммади Бахш, Авиация ташкилоти раҳбари айтди:Фаол дипломатия туфайли Иран Аирлинес авиакомпанияси самолётлари 108 та халқаро йўналишга парвоз қилади.

Фуқаро авиацияси ташкилотига кўра, Муҳаммади Бахш қўшимча қилди: 29 мамлакат Эрондан тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади ва Эронда Европа, Марказий Осиё ва Хитойдан 27 та хорижий авиакомпаниялар ишлайди.

Авиация ташкилоти раҳбари ҳам шундай деди:Охирги 20 ой ичида 32 давлат билан ушбу парвозларнинг барчаси хавфсиз тарзда амалга оширилиши ҳақида халқаро англашув меморандуми имзоланди.