3 миллион 350 мингга яқин Арбаин Ҳусайний зиёратчилари Эрон чегараларини кесиб ўтди
Арбаин Ҳусайнийнинг Эрондаги қароргоҳи раҳбари шундай деди:Эрон Ислом Республикаси чегараларидан 3 миллион 350 мингга яқин Арбаин Ҳусайний зиёратчилари ўтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрондаги Арбаин Ҳусайний қароргоҳи раҳбари Сейид Мажид Мираҳмадий шундай деди:Охирги статистик маьлумотларга кўра, Эрон чегаралари орқали 3 миллион 350 мингга яқин киши ўтган, бу ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ошган (1444 Арбаин Ҳусайний).
Арбаин Ҳусайнийнинг Эрондаги қароргоҳи раҳбари шундай деди:Ироқ ҳукуматига кўра, Карбалода 25 миллиондан ортиқ зиёратчилар йиғилмоқда.
20-сафар ҳижрий 1445-йил (2023-йил 6-сентябр), Арбаин - Имом Ҳусайн (а.с.) ва унинг содиқ ҳамроҳларининг Карбало саҳросида шаҳид бўлган куни ва шу куни зиёратчилар Арбаин маросимида қатнашиш учун Ироқ жанубидаги Карбало шаҳрига кирадилар.