сентябр 03, 2023 20:10 Asia/Tashkent
  • Хоф-Ҳирот темир йўли Афғонистонни Европа ва Ҳинд океани билан боғлайди
    Хоф-Ҳирот темир йўли Афғонистонни Европа ва Ҳинд океани билан боғлайди

Афғонистон темир йўл бошқармаси раиси Хоф -Ҳирот темир йўл тармоғининг тугалланиши Афғонистонн ва Эрон учун жуда муҳим бўлиб бу икки давлат Европа ва Ҳиндистон билан боғланади деб айтди.

Ҳирот -Хоф темир йўли узунлиги 226 километр ва Афғонистонни  Эрон темир йўли билан боғлайди.

Бу темир йўлнинг 77 километри Эрон, 149 километри Афғонистон ҳудудига тўғри келади. Ҳозирги вақтда бу темир йўл линияси Афғонистоннинг Ҳирот вилоятидаги Рўзнак станциясидан Хофгача қуриб битказилган ва Рўзнакдан Ҳирот шаҳригача бўлган якуний қисми қурилмоқда.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон ҳаракати темир йўллари боқшармаси раиси Бахтурраҳмон Шарофат бугун Машҳадга қилган сафари ва Эроннинг Хуросони Разавий расмийлари билан музокара чоғида Эроннинг Чобаҳор порти Афғонистонни Ҳинд океани ва у орқали Ҳиндистон билан боғлаши жуда муҳим деб маълум қилди.

Бахтурраҳмон Шарофат Эронга қилган сафарида Теҳронда эришилган меморандумлардан ташқари Чобаҳор порти, ушбу йўналиш бўйлаб темир йўл иншоотлари ва линиялари, кўприклар ва темир йўл тунеллари ҳам кўздан кечирилди деб таъкидлади.

Ёрлиқ