Иброҳим Раисий Эрон ва Туркия давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик даражасини янада оширишни таъкидлади
Эрон президенти Эрон ва Туркия мамлакталарининг маданий ва тарихий қўшма ва муштарак томонларини назарда тутиб, ўзаро ҳамкорлик даражаси Эрдуғоннинг янги президентлик даврда янада яхшиланиши ва икки томон ўртасидаги минтақавий ва халқаро ҳамкорлигиниг мустаҳкамланишига олиб келишига умид қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ислмо Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Теҳронда Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидонни қабул қилганида иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссияси фаолиятини фаоллаштиришни икки давлат ўртасидаги тижорий ҳамкорлик йўлини юмшатиш ва ўзаро салоҳият алмашишга самарали деб ҳисоблади.
Эрон президенти Туркиянинг минтақдаги хавфсизлик ташвишларига ишора қилиб терроризм билан курашишнинг энг самарали йўли минтақдагаи барча давлатларнинг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига ҳурмат кўрсатиш бўлганини таъкидлаб, ҳар қандай ҳукуматнинг миллий суверенитетини унинг барча ҳудудларида самарали қўллаш хавфсизликка қарши фаоилятлар ва айниқса тероричликнинг олдини олишинг энг яхши усули ҳисобланади деб изоҳлади.
Иброҳим Раисий турли минтақаларда жумладан Кавказда хорижий давлатларнинг мавжудлигига қарши туриш зарурлигига тўхталиб, муаммоларни ҳар бир минтақа давлатлари ўртасида мулоқот ва ҳамкорлик қилиш орқали ҳал қилишга урғу берди.
Учрашувда шунингдек Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фадон ҳам Эрон ва Туркия ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун катта имкониятларга эга эканлигини баён этиб ўзаро савдо айирбошлаш даражасини 30 миллиард долларга кўтариш мақсадига эришиш мумкинлиги ва буни амалга ошириш учун Туркиянинг иродасини маълум қилди.
Ҳоқон Фидон ўз сўзларида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик даражасини кенгайтириш Эрон ва Туркия президентларининг алоҳида эътибори ва уни қўллаб қувватллашини талаб қилишини маълум қилиб Эроон Ислом Республикасининг БРИКС гуруҳига аъзо бўлиши ҳамда минтақавий муаммоларни ҳал этиш соҳасида икки давлат ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлашни сўради.
Кеча шунингдек Эрон Миллий Хавфсизлик Олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён ҳам Теҳронда Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидон билан учрашиб Кавказ минтақасидаги ўзгаришлар ва Эроннинг минтақадаги ҳар қандай геосиёсий ўзгаришларга қаршилигини айтиб,3+3 форматидаги учрашувнинг ўтказилишини минтақа давлатлари ўртасидаги тушунмовчиликларни бартараф этиш ва муаммоларни ҳал этишнинг самарали чораси деб ҳисоблади.