сентябр 05, 2023 21:01 Asia/Tashkent
  • Арбаин Ҳусений муносабати билан Исломий Эрон мотамга чўмди
    Арбаин Ҳусений муносабати билан Исломий Эрон мотамга чўмди

Чоршанба куни Ҳижрий -қамарий 1445 -чи йил сафар ойининг 20 -чиси, 2023 йил сентябрь ойининг 6-чиси Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларини шаҳодат топганининг қирқинчи куни йиллиги яъне Арбаъийн Ҳусейний кунига тўғри келади.

Барчага маълумки, бутун жаҳон айниқса Эрондан миллионлаб зиёратчилар Ҳусейний Арбаин ё ўзи  Имом Ҳусейн /а/ ва ул зотнинг вафодор ёронларининг шаҳодат топгани қирқинччи куни йиллигида қатнашиш мақсадида Ироқ жанубидаги Карбало шаҳри томон йўл олишади.

Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг суюкли неваралари Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронлари ҳижрий-қамарий 61 йил йил муҳаррам ойининг  ўнинчи кунида Карбалода шаҳид бўлгандилар.

Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/   Маккадан Карбало томон ўл олганида Карбало воқеаси тўғрисида қуйидагича буюргандилар: бу ҳаракатдан менинг мақсадим Исломга қарши бўлган Язид ҳукуматини фош қилиш наҳий аз мункар ва амр бар маъруф / ёмонликдан қайтариш ва яхшиликка буюриш/, зулм ва золимликка қарши курашдир. Қуръони каримни қўллаб қувватлаш, Муҳаммадий пок исломни сақлашдан бошқа мақсадимиз йўқ.

Бугунги кечадан Эрон халқи соғлиқни сақлаш протоколларини риоя қилган ҳолда худди Тосуо ва Ошуро кунлари дек  очиқ фазо ва кучаларга чиқиб Арбаин Ҳусейний маросимида аза ва мотам тутадилар.

Навҳахонлик, азодорлик ва нутқ сўзлаш бу азо маросимниг бошқа дастурларидандир.

Эрон Ислом Республикаси телерадиокомпанияси ҳам ушбу қайғули сана муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият билдиради.

Ёрлиқ