Фореигн Аффаирс: Оятуллоҳ Хоманаий Эронни Ғарбий Осиёдаги энг юқори кучга айлантиради
(last modified Sun, 10 Sep 2023 05:21:51 GMT )
сентябр 10, 2023 10:21 Asia/Tashkent
  • Фореигн Аффаирс: Оятуллоҳ Хоманаий Эронни Ғарбий Осиёдаги энг юқори кучга айлантиради
    Фореигн Аффаирс: Оятуллоҳ Хоманаий Эронни Ғарбий Осиёдаги энг юқори кучга айлантиради

Америка нашри Эрон Ислом Республикаси раҳбари бу мамлакатни Ғарбий Осиёдаги етакчи кучга айлантиради, деб ёзди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, “Фореигн Аффаирс” (Foreign Affairs) журнали мақоласида шундай дейилади: Оятуллоҳ Хоманаий Ғарбий Осиёни Эрон ҳукмрон куч бўладиган минтақага айлантиради.

Бу нашрда Эроннинг Ғарб санксияларини яхши ва ғалаба билан енггани таъкидланган.

Фореигн Аффаирс нашрига кўра, Америка раҳбарлари бирин-кетин Эронга молиявий ва дипломатик босим бу давлатни ядро технологиясидан воз кечишга мажбур қилишига умид қилишган, бироқ ғарбликлар ўз ҳисобларида янглишган.

Фореигн Аффаирс Эрон, Россия ва Хитой ҳамкорлигини Американи халқаро миқёсда яккалаб қўйиш йўлидаги қадам деб билади.

Ушбу мақолада Пекин, Москва ва Теҳрон ҳамкорлигига ишора қилиб, Эрон ва Хитой 2021 йилда барча иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун 25 йиллик шартнома имзолади.

Ушбу ҳисоботга кўра, 2022 йилнинг биринчи ўн ойида Россиянинг Эронга экспорти 27 фоизга ошди ва икки давлат Россиянинг Эроннинг газ лойиҳаларига 40 миллиард доллар сармоя киритиши бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Американинг ушбу нашри, шунингдек, Эроннинг халқаро майдондаги ҳамкорлиги даражаси ошгани ва мамлакатнинг яқинда БРИКСга аъзо бўлгани буни исботлайди, деб қўшимча қилди.