сентябр 13, 2023 21:48 Asia/Tashkent
  • Ислом пайғамбари (с.а.в.) риҳлатлари ва Имом Ҳасан (р.а.) шаҳодатлари йиллиги куни муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз
    Ислом пайғамбари (с.а.в.) риҳлатлари ва Имом Ҳасан (р.а.) шаҳодатлари йиллиги куни муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз

Исломий Эронда исломнинг севимли пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) вафоти ва у зотнинг севимли набираси Имом Ҳасан Мужтабо (р.а.)нинг шаҳид бўлганликлари муносабати билан мотамга чўмди.

Пайшагба куни, ҳижрий 1445-йилнинг 28-сафари, 2023-йилнинг 14-сентабрига тенг бўлиб, суюкли Ислом пайғамбари (с.а.в.) вафот этганликлари ва у зотнинг севимли набираси Имом Ҳасан Можтобий (р.а.) шаҳид бўлганликларининг йиллиги кунидир.

Ислом пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳижрий 11-йилда вафот этишларидан олдин набавий шариатнинг аҳкомлари ва асосларига ўзларига маьқул келадиган тарзда ва айни пайтда қатьий ва устувор сўз билан баён қилиб, ҳақ динининг таьлимотларини тарғиб қилиш ва тарқатишга, уни энг яхши йўлга йўналтиришга ҳаракат қилдилар.

у зотнинг севимли набираси, муҳтарам оталари, Ҳазрати Али ибн Абу Толиб (а.с.) ҳизматида ўттиз йилга яқин бўлган Ҳазрати Имом Ҳасан Мужтобо (а.с.) ҳижрий 50-йил 28-сафарда 47 ёшида Муовиянинг амри ва хотинининг қўли билан заҳарланиб шаҳид бўлдилар.

Эрон Ислом Республикаси Радио ва телевидениеси Ислом пайғамбари (с.а.в.) вафотлари ва у зотнинг севимли набираси Имом Ҳасан Мужтобо (р.а.) шаҳид бўлганларининг йиллиги куни муносабати билан дунё мусулмонларига ҳамдардлик билдиради.

Ёрлиқ