сентябр 17, 2023 10:11 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Атом энергияси агентлиги бош директорининг баёнотига муносабати
    Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Атом энергияси агентлиги бош директорининг баёнотига муносабати

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Халқаро атом энергияси агентлиги бош директорининг Эрон Ислом Республикасининг агентликнинг бир неча тажрибали инспекторларини тайинлашни бекор қилиш ҳаракати ҳақидаги баёнотига жавобан эълон қилди:Эроннинг яқинда қилган ҳаракати Эрон ва Агентлик ўртасидаги кенг қамровли ҳимоя шартномасининг 9-моддасида кўрсатилган суверен ҳуқуқларга асосланади.

Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот ва матбуот котиби бош бошқармасига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний Чофий, Халқаро атом энергияси агентлиги Бош директори Рафаел Гроссининг Эрон Ислом Республикасининг Агентликнинг бир нечта тажрибали инспекторларни тайинлашни бекор қилган ҳаракати ҳақидаги баёнотига жавобан шундай деди:Афсуски, Эрон Ислом Республикасининг Агентлик билан ижобий, конструктив ва узлуксиз ҳамкорлигига қарамай, Европанинг уч давлати ва АҚШ Ҳокимлар кенгаши маконидан ўз сиёсий мақсадларида нотўғри фойдаланишди.

Эрон дипломатик тизими матбуот котиби қўшимча қилди:Эрон Ислом Республикаси аввалроқ бу каби сиёсий қонунбузарликлар, жумладан, агентлик муҳитини сиёсийлаштиришга уринишлар оқибатлари ҳақида огоҳлантирган эди.

Каньоний Чафи таъкидлади:Эроннинг яқинда қилган ҳаракати Эрон ва МАГАТЕ ўртасида кенг қамровли кафолатлар тўғрисидаги битимнинг (ИНФСИРС 214) 9-моддасида кўзда тутилган суверен ҳуқуқларга асосланади ва Эрон Ислом Республикаси Ғарб давлатлари халқаро ташкилотлар, жумладан, халқаро Халқаро атом энергияси агентлиги ташкилотини суиистеъмол қилиш сиёсатидан тийилишини ва ушбу ташкилотларга ўзларининг профессионал ва холис фаолиятини сиёсий босимлардан узоқроқда амалга оширишларига рухсат беришларини кутади 

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби қўшимча қилди:Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг бетарафлигига урғу берган Ислом Республикаси, тузилган келишувлар доирасида ижобий ҳамкорликни давом эттиради.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаел Гросси шанба куни расмий баёнот билан чиқди:Эрон Агентликнинг Ядро қуролини тарқатиш бўйича кафолатлар тўғрисидаги битим доирасидаги фаолиятини текшириш учун тайинланган баъзи тажрибали инспекторларининг фаолият лицензиясини бекор қилиш қарорини эълон қилди.

Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Эрондан ўз қарорини қайта кўриб чиқиш ва Эроннинг агентлик билан ҳамкорлик қилиш йўлига қайтишни сўради.

Ёрлиқ