сентябр 18, 2023 13:33 Asia/Tashkent

Бугун ҳижрий-шамсий 1402 йил 27-шаҳривар, милодий ҳисоб билан 2023 йил 18 сентябр куни Эронинг бугунги замондаги етук шоирларидан бири Шаҳриёр вафоти кунининг йиллиги, Эрон Ислом республикаси тақвимида, Форс шеърияти ва адабиёти миллий санаси деб номланган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, устоз Шаҳриёр номи билан машҳур бўлган Сайид Муҳамадҳусейн Беҳжат Табризий ҳижрий-шамсий 1285 йилда Эроннинг шимоли -шарқидаги Шарқий Озарбойжон вилоятининг маркази Табриз шаҳрида туғилган ва ҳижрий-қамарий 1367 йил 27 шаҳривар кунида дунёдан кўз юмган. Шаҳриёрнинг форс ва озарбойжон турк тилларида ғазал, қасида, парча ва тўртлик шаклида ёзган шеърлари бор.

Эронлик буюк шоир ўзининг дурдона асарларини қолдирди ва биз форс тилида " Али эй ҳумойи раҳмат",   " Омади жонам ба қурбонат вале ҳоло чаро", озарбойжонелик туркча тилида " Ҳайдарбобо салом"  тўпламига мурожаат қилишимиз мумкин. Ҳайдарбобо салом тўплами озаройжон турк тили адабиёти дурдонларидан бири саналади.

Устоз Шаҳриёрнинг шогирдларидан бери, хаттот ва адабиётшунос Ҳусейн Зенузий Эрон пресс мухбири билан суҳбатда, қуйидагича фирк билдирди: устоз Шаҳриёр Эрон адабиётини бу ютуқнинг ўтимиши билан боғлаб Саъдий ва Ҳофизни ҳозирги замонда ҳаётига олиб келди.

Туркиялик шоир Ҳусейн Туркўғлу ҳам Табризда Эрон прес мухбири билан суҳбатда,  устоз Шаҳриёрнинг мавқеи дунёда машҳур шахс сифатида баҳолаб, устоз Шаҳриёр мақомини эътироф этишнинг аҳамияти шунча каттаки унинг асарлари Туркиядаги ўрта макабларида ўқитилади деб изоҳлади.

Озарбойжон Республикасининг шоирларидан бири, Шўҳрат Саққо ҳам Эрон прес мухбирига берган интервьюсида,   устоз Шаҳриёр жуда азиз ва Озарбойжон республикаси халқи олдида юксак мавқега эга эканлигини таъкидлаб, бу тасаввурга сиғмайди ва озаробойжон халқи Шаҳриёрнинг ҳаётдаги соддалиги ва халқ шеърлари туфайли унга катта қизиқиш билдиради деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ