Футбол оламининг йирик юлдузлари Теҳронга келишди
Саудия Арабистоннинг Ан-Наср жамоаси карвони йирик футбол юлдузлари билан Эронга келди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги радиосининг хабар қилишича, Осиё чемпионлар лигасининг биринчи ҳафтасида Эроннинг " Персеполис" футболи жамоасига қарши майдонга тушаётган Саудия Арабистонининг Ан-Наср футбол жамоаси бугун Теҳронга етиб келди.
Ан-Наср клуби карвони Криштиану Роналду , Садио Мане, Аймерк Лапорт, Алекс Тис, Оттаво ва Марсело Брозович каби юлдузлар бор.
Ан-Наср клубини кутиб олиш учун аэропортдаги маросимда Персеполис клуби расмийлари ҳам иштирок этди.
Имом Хумайний /р.а/ номидаги аэропортда Саудия Арабистоннинг Эрондаги бир қатор ходимлари ҳам бўлган.
Эроннинг " Персополис" ҳамда Саудия Арабистоннинг Ан-Наср клублари ўртасидаги учрашув эртага Теҳрондаги "Озоди" стадионида бўлиб ўтади.