Эроннинг эркин кураш бўйича термаси жаҳон чемпионатида иккинчи ўринга сазовор бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i88048-Эроннинг_эркин_кураш_бўйича_термаси_жаҳон_чемпионатида_иккинчи_ўринга_сазовор_бўлди
Эркин кураш бўйича Эрон Ислом республикасининг терма жамоаси жорий йилда Белградда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади.
(last modified 2025-10-05T12:37:25+00:00 )
сентябр 20, 2023 11:52 Asia/Tashkent
  • Эроннинг эркин кураш бўйича термаси жаҳон чемпионатида иккинчи ўринга сазовор бўлди
    Эроннинг эркин кураш бўйича термаси жаҳон чемпионатида иккинчи ўринга сазовор бўлди

Эркин кураш бўйича Эрон Ислом республикасининг терма жамоаси жорий йилда Белградда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Сербия мамлакатининг Белград шаҳрида бўлиб ўтган эркин кураш бўйича жаҳон чемпионати якунига асосан Эрон терма жамоаси 1 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медални қўлга киритиб иккинчи ўринни эгаллади.

Эрон терма жамоаси сафида Амирҳусейн Зореъ 125 кг вазн тоифасида олтин медал, Амирмуҳаммад Яздоний 70 кг вазн тоифасида кумуш, Ҳасан Яздоний 86 кг вазн тоифасида кумуш ва Муҳааммад Нахўдий 79 кг вазн тоифасида бронза медални қўлга киритди.

Бу мусобақада АҚШ жамоаси чемпонликни қўлга киритди ва Грузия жамоаси уччинчи ўринга сазовор бўлди.