сентябр 26, 2023 10:06 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Исломий Ғарб давлатларининг Эронга муносабатини танқид қилди
    Муҳаммад Исломий Ғарб давлатларининг Эронга муносабатини танқид қилди

Эрон Ислом Республикаси Атом энергияси ташкилоти раҳбари Ғарб давлатларининг ёндашувини танқид қилар экан, деди: Бу давлатлар Эронга босим ўтказиш учун Агентлик салоҳиятидан фойдаланмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Исломий ва Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаел Гросси Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг 67-йиллик бош конференция йиғилиши доирасида учрашди ва Эрон ва Агентлик ўртасидаги техник ҳамкорликни ривожлантириш ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилишди.

Бу учрашувда Исломий ва Гросси Эрон ва Агентлик ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлларини ҳам муҳокама қилди.

Бу учрашувда Эрон Ислом Республикаси Атом энергияси ташкилоти раҳбари Ғарб давлатларининг ёндашувини танқид қилиб, шундай деди:Бу давлатлар агентлик имкониятларидан Эронга сиёсий босим ўтказиш ва санкциялар қўллаш орқали босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

У Халқаро Атом Энергияси Агентлиги бош директоридан бетарафлик ва профессионалликни сақлаб қолишни ҳамда ушбу давлатлар агентлик ҳисоботларидан Эронга босим ўтказиш учун баҳона сифатида фойдаланишига йўл қўймасликни сўради.

Эронда халққа хизмат қилиш учун фойдаланилаётган ядро технологияси ва саноатининг улкан имкониятларини санаб ўтган Исламий шундай таъкидлади:Эрон Ислом Республикаси ушбу имкониятларни агентлик режаларига мувофиқ тақдим этишга ва дунёнинг бошқа қисмларида инсониятга хизмат қилишга тайёр.

У шундай деди:Ғарб давлатларининг Эронга қарши золим сиёсий босимлари самарасиз бўлди ва Эрон Ислом Республикаси ҳеч қандай сиёсий босимни жавобсиз қолдирмайди.

Ёрлиқ