Теҳрон шаҳри дунёнинг илм-фан ва технология кластерлари орасида 34-ўринда
(last modified Wed, 27 Sep 2023 06:08:32 GMT )
сентябр 27, 2023 11:08 Asia/Tashkent
  • Теҳрон шаҳри дунёнинг илм-фан ва технология кластерлари орасида 34-ўринда
    Теҳрон шаҳри дунёнинг илм-фан ва технология кластерлари орасида 34-ўринда

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (WIPO) 2023 йилги ҳисоботи Теҳрон дунёдаги илм-фан ва технология бўйича 100 та кластер орасида 34-ўринда эканлигини кўрсатмоқда.

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти 2017-йилдан  бошлаб ҳар йили дунё шаҳарлари ва географик минтақаларнинг инновацион имкониятларини ўрганиб чиқади ва уларни Global Innovatsiyalar indeksiнинг йиллик ҳисоботига киритади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, илм-фан ва технология кластерлари мамлакатларнинг инновацион кўрсаткичларини яхшилашда муҳим рол ўйнайди. Билимларни бирлаштириб , бизнес ва тадбиркорлар илмий ғоялар амалиётига айланиши мумкин бўлган экотизим яратадилар.

Фан ва технология кластерлари халқаро патент талабномалари (RSTартнмоаи бўйича) ва географик минтақаларда  WOS да индексланган илмий мақолалар сони асосида баҳоналади.

Теҳрон шаҳри дунёда 37 та патент талабномаси ва миллион аҳолига 9 минг 320 та илмий мақола тўзғри келади ва бу шу тарифа Мелбурн, /42/ Мадрид /48/ Цюрих /49/, Милан/50/, Торонто/52/ ва Истанбул /59/ каби шаҳарларидан юқори.

Теҳронда мақолалар чоп этишда энг катта улуш 12 фоиз билан Теҳрон университети, 9 фоиз билан Исломий Озод университети ва 8 фоиз билан Амир Кабир номидаги университетга тегишлидир.

Бу ташкилот шунингдек 2017-2020 йилларда Теҳрона 63 минг 113 та мақола нашр этилгани ва уларнинг 25 фоизи техник ва муҳандислик соҳаларига тегишли деб маълум қилди.