Ваҳдат ҳафтасининг бошланиши ва Ислом пайғамбари (с.а.в.) таваллуд айёмлари муносабати табрик
(last modified Wed, 27 Sep 2023 17:07:27 GMT )
сентябр 27, 2023 22:07 Asia/Tashkent
  • Ваҳдат ҳафтасининг бошланиши ва Ислом пайғамбари (с.а.в.) таваллуд айёмлари муносабати табрик
    Ваҳдат ҳафтасининг бошланиши ва Ислом пайғамбари (с.а.в.) таваллуд айёмлари муносабати табрик

Пайшанба куни, Ҳижрий 1445 йил, рабиул-аввал ойининг 12-куни, милодий 2023 йил 28 сентябр, бир ривоятга кўра, бу кун Исломнинг севимли пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)нинг таваллуд кунлари ва ваҳдат ҳафтасининг бошланишидир.

Суннийлар рабиул-аввал ойининг 12 кунини ва шиалар эса шу ойнинг 17-кунини Ислом пайғамбари (с.а.в.) таваллуд куни деб биладилар. Ўзи ислом оламида бирлик ва ваҳдат жарчиларидан бўлган Эрон Ислом Республикасининг буюк асосчиси Имом Ҳумайний (р.а.) бу масаладан исломий гуруҳларни бирлаштириш ва бир-бирига яқинлаштириш учун фойдаланганлар ва бу икки сана ўртасидаги вақт оралиғини (Рабиул-аввал ойининг 12-17 кунлари) “Ваҳдат ҳафтаси” деб номлаганлар.

Бу ҳафта мусулмон оламининг бирдамлик ва бирлиги зарурлигини, айниқса, фитна ва тартибсизликларга тўла ҳозирги вақтда чуқурроқ ўрганиш учун қулай фурсатдир.

Гарчи турли мазҳаб вакиллари бўлган мусулмонлар баъзи қарашлари ва ҳукмларида турлича бўлишса-да, уларнинг бир Аллоҳга, Муқаддас Китобга, Пайғамбарга, бир қиблага иймон келтириш каби умумий жиҳатлари кўп.

Шунингдек, мусулмонлар намоз, рўза, ҳаж, закот ва бошқалар каби муҳим ибодатларни бажаришда ҳамфикрдирлар. Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайти Исломнинг суюкли Пайғамбари (с.а.в.) таваллудлари билан безатилган муқаддас бирлик ҳафтаси бошланиши билан бутун дунё мусулмонларини ушбу қутлуғ айём билан табриклайди.