Раисий: Сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш хато
(last modified Sun, 01 Oct 2023 09:10:05 GMT )
октябр 01, 2023 14:10 Asia/Tashkent
  • Раисий: Сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш хато
    Раисий: Сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш хато

Эрон Ислом Республикаси президенти таслим бўлиш ва муросага келиш варианти столдан олиб ташланганини айтиб, сионистик режим билан муносабатларнинг нормаллашувини хато деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий Теҳрондаги 37-Халқаро Ислом бирлиги конференциясининг очилиш маросимида шундай деди:Бугунги бирлик мазҳаблар ёки географияда бирлик дегани эмас, балки Ислом уммати манфаатларини ҳимоя қилиш учун бирлик ва ҳамжиҳатликни англатади.

Эрон Ислом Республикаси Президенти қўшимча қилди:"Душман ислом умматида бирлик ва ҳамжиҳатлик бўлишини истамайди. Бугун ким ҳамжиҳатлик ва бирлик йўлида ҳаракат қилса, Ислом стратегияси йўналишида бўлади, қалам ва ҳаракатлари билан бўлинишга ҳаракат қилса, у душман стратегияси томон юрмоқда”.

Раисий Қудс Шариф ва Фаластиннинг озодлигига эътибор бериш ислом уммати бирлигининг энг муҳим кўрсаткичи эканлигини таъкидлади: сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришга интилиш, ҳар қандай ҳукумат учун орқага қайтиш ва регрессия жараёни кўрсаткичидир.

Эрон Ислом Республикаси Президенти таъкидлади:Душман билан курашиш йўли муроса қилиш ва таслим бўлиш эмас, балки туриш ва қаршилик кўрсатишдир, бу эса Сионистик режимни чекинишга мажбур қилади.

Раисий, Ислом бирлиги халқаро конференцияси сионизмга қарши ва ҳукмронлик тизимига қарши йиғилиш эканлигини таъкидлади:Бугунги бирлик стратегияси Ислом умматини душманга қарши кучайтира олади ва бу душманнинг умумий урушига қарши бирлик ва бирдамлик стратегиясидир.

Малумот учун, 37-Халқаро Ислом бирлиги конференцияси 28 сентябрдан 3 октябрга қадар “Умумий қадриятларга эришиш йўлидаги ислом ҳамкорлиги” мавзусида ҳам юзма-юз, ҳам вебинар форматларида ўтказилмоқда.