Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг минглаб Исфаҳонликлар билан учрашгандаги баёноти
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i8854-Исломий_инқилоб_муаззам_раҳбарининг_минглаб_Исфаҳонликлар_билан_учрашгандаги_баёноти
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг минглаб Исфаҳонликлар билан учрашгандаги баёноти
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
ноябр 17, 2016 11:16 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг минглаб Исфаҳонликлар билан учрашгандаги баёноти

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг минглаб Исфаҳонликлар билан учрашгандаги баёноти" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америка қўшма штатларида бўлиб ўтган президент сайловига ишора қилиб шундай айтдиларки, биз ушбу сайлов натижалари ҳақида ҳеч қандай ҳукм чиқармаймиз, негаки Америка ўша 37 йил олдинги Америка бўлиб шу кунга қадар иккита партиядан қайси бири давлатни тепасига келса ҳеч биридан яхшилик чиқмаган ва ҳамиша улар Эрон халқига нисбатан ёвузлик қилиб келишган. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни эрталаб минглаб Исфаҳонликлар билан учрашганларида шундай таъкидладиларки, дунёда айрим доиралар Америкада бўлиб ўтган сайлов учун аза тутишган бўлса ёки бошқалар хурсанд бўлишларига қарамай, биз аза ҳам тутмаймиз ва хурсанд ҳам бўлмаймиз, чунки биз учун ҳеч қандай фарқи йўқ. Илоҳий марҳамат билан ҳар қандай ҳодисаларга қарши туришга тайёрмиз. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америка жамиятининг ичида сайловдаги рақиблик ҳақида муҳокама этилган воқеалар ва муаммоларга ишора қилиб шундай айтдиларки, Америка қўшма штатлари президенти этиб сайланган шахс сайловолди чиқишларида шундай айтдики, агар сўнги бир неча йилларда урушларга сарфлаган пулларни Американинг ўзига сарфлаганимизда ушбу мамлакатни қайтадан қурсак бўлар эди.

      Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Америка қўшма штатларидаги президент сайловидаги ташвиқот кампаниясида ушбу мамлакатда кенг кўламли муаммолар, фақирлик ва вайронкорликлар ҳақида баҳс этилган мавзуга ишора қилиб шундай таъкидладиларки, Америка давлати охирги йилларда ушбу мамлакат халқининг пулларини ва йирик маблағларни шараф келтирмайдиган жангларга сарфлаб, Афғонистон, Ироқ, Сурия, Ливан ва Яманда ўн минглаб ноҳарбий бўлган тинч аҳолини қирғин қилди ва инфратузилмаларни ер билан яксон қилди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Эрон халқининг Американинг яккаҳукмронлигига қарши туришдаги қатъиятлигининг асосий арконини таъкидлаб, иқтисодий тараққиёт ва илмий юксалиш йўлида ҳамда ички бирлик ва ҳамжиҳатликдаги ҳаракатларни муҳим ва зарурий деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, турли имтихонлар, заиф жойларни аниқлаш ва ушбу ҳолатларни бартараф этиш ҳамда мазкур заиф нуқталарни қайтадан кучайтириш лозимдир. Эрон халқи инқилоб армонларига таяниб, Американинг таҳдидларига ва босимларига қарши курашиб қатъиятлик кўрсатди. Минтақадаги ҳозирги шароит ушбу ҳақиқатни янада яққол намоён этмоқда. Негаки, агар ҳушёрлик ва донолик билан узоқни ўйлаб иш кўрилмаса ҳамда Американинг яккаҳукмронлик тузумининг ҳийлаларини ўз вақтида пайқаб олинмаса, ундай ҳолда Америка томонидан жиддий зарарлар етказилиши муқаррардир.    

        Ҳозирги шароитда хавфсизлик ва тинчликни сақлаб қолиш биринчи ўринда турадиган устувор йўналишдир. Хавфсизликнинг барқарор бўлиши зарурий бўлиб, шулардан бири иқтисодий хавфсизликни таъминлашда имкониятларни янада ошириш ҳамда атроф муҳитдаги вазиятни ва таҳдидларни етарли даражада аниқлашдир. Ушбу аниқлик киритиш ҳолатлари ўтган йилларда олдинги тажрибаларга таяниб янада юксалди ва бироз бўлсада енгилроқ бўлди. Исломий инқилобнинг ўртамиёналик позицияни тутиши, АҚШ моҳиятини билишдан ва мустабид қудратларга ишонмасликдан келиб чиққан бўлиб, бу ҳам бўлса ақл ва тафаккур билан иш юритиш ҳамда тажриба натижасидир. Америка қўшма штатларининг Эронга қарши душманлиги Исломий инқилобдан кейинги йилларда, ядровий музокараларда ва эндиликда эса Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишувдан кейинги даврда ҳам, шунингдек Америкада президентлик учун бўлиб ўтган сайлов кампаниясида ҳам кўриш мумкин. Шу нуқтаи назар билан қараганда, Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг нутқи, Исломий инқилоб армонларининг давом этишида ва янада мустаҳкам бўлишида ўз таъсирига эга бўлган муҳим аҳамият касб этади.

      Бошқа томондан эса, АҚШ сайловларидаги кураш жараёнида ноанъанавий воқеалар ва кўнгилсиз ҳаракатлар ҳамда Америка сиёсатчиларининг ахлоқий ва ижтимоий қадриятлардан йироқлашиб кетгани ҳам Ғарбнинг айниқса Америка жамиятининг маънавиятдан қанчалик узоқлашганини яна бир бор кўрсатди. Америкалик сиёсатчилар АҚШнинг фирибгарлик ва ғаламизлик ҳатти-ҳаракатлари натижасида келиб чиққан минтақининг ҳозирги вазиятидан ва жаҳонда кун сайин ортиб бораётган хавотирланишлардан фойдаланиб, ушбу шароитдан ўзларининг оддий халқни алдаш ташвиқотларида унумли фойдаланишмоқда. Ҳолбуки бугунги кундаги муаммоларнинг аксарияти Американинг ўзини қийин аҳволга солиб қўймоқда. Америкада бўлиб ўтган сайловдаги иккита партия номзодлари, ўзларининг сайловолди ташвиқотларида ва ўзаро учрашувларида бир бирларини айблашди ва камситишди. Шулардан келиб чиқиб Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америкадаги сайловлар натижаларини Эронликлар учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ деб айтдилар.

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.