Саъид Ирвоний: Ғазодаги бегуноҳ инсонларни қатл этилиши уруш жиноятининг яққол намунасидир
(last modified Sat, 21 Oct 2023 06:46:38 GMT )
октябр 21, 2023 11:46 Asia/Tashkent
  • Саъид Ирвоний: Ғазодаги бегуноҳ инсонларни қатл этилиши уруш жиноятининг яққол намунасидир
    Саъид Ирвоний: Ғазодаги бегуноҳ инсонларни қатл этилиши уруш жиноятининг яққол намунасидир

Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили, Амир Саъид Ирвоний ҳаётий фуқаролик инфратузилмасиини вайрон қилган 14 кунлик ҳаво бомардимонари ичида бегуноҳ ғазоликларнинг жумладан аёллар ва болаларнинг қатл этилиши уруш жиноятининг энг ёвуз намунасдир деб эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча БМТдаги Эрон Ислом республикасининг элчиси ва доимий вакили Саъид Ирвоний БМТ Хавфсизлик кенгашининг " Мулоқот орқали тинчлик: низоларнинг олдини олиш ва тинч йўл билан ҳал қилишда минтақавий, субминатқавий ва икки томонлама ҳамкорликнинг ҳиссаси" мавзусидаги йиғилишда  бугун халқаро ҳамжамият Исроил режими томонидан Ғазо секторида Фаластин халқига қарши жиноятлар ва жамоавий жазолар айниқса Ал-Муъмадоний касалхонасига уюштирилган даҳшатли террор ҳужумларини  даҳшатли кучайишига гувоҳ  бўлмоқда.

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси халқаро гуманитар қонунларни очиқдан-очиқ бузган ҳолда,  атайлаб шифохонани нишонга олиш уруш жиноятида бошқа нарса эмас деб изоҳлади.

Саъид Ирвоний сўзларига бошқа қисмида, биз БМТ ва Хавфсизлик кенгашидан геноцид, инсониятга қарши жиноят  уруш жинояти намунаси бўлган фожиага барҳам бериш учун зудлик билан чора кўришларини сўраймиз деб таъкидлади.

У сўз сўзларида етмиш йиллик ҳаракатсизликлардани кейин БМТ Хавфсизлик кенгашининг энди ўз масъулиятини бажариши ва Фаластин халқининг ҳозирги аҳволини ҳал қилиш учун қатъий чоралар кўриши керак деб аниқлик киритди.