Эрон хавфсизлик вазири: Эронда террорчилик амалиётлар мавжуд эмас
(last modified Thu, 17 Nov 2016 14:09:32 GMT )
ноябр 17, 2016 19:09 Asia/Tashkent
  • Сайид Маҳмуд Алавий
    Сайид Маҳмуд Алавий

Эрон хавфсизлик вазири террорчилик ва хавфсизликка қарши оқимлар ва жараёнлар Эрон ҳудудларида терактлар ташкил қилишга қодир эмаслар деб айтди.

Бугун Эрон хавфсизлик вазири Сайид Маҳмуд Алавий Эрон жанубидаги Шаламча чегарасига борганида мухбирлар биан суҳбатида,  халқаро ва минтақадаги душманларнинг барча саъй ҳаракатлари билан бир пайтда, ҳозиргача  Эрон ислом жумҳурияти ҳудудларига хавфсизликка қарши гуруҳлар ва террористларни киришига йўл берилмаган деб қўшимча қилди.

Эрон хавфсизлик  вазири шунингдек,  Эрон хавфсизлик кучларини минтақа вазиятини кузатиб бораётгани ва Арбаъийни Ҳусейний зиёратчилари хавфсизлигини таъминлашига ишора қилиб, Эрон ва Ироқ масъуллари  Арбаъийни Ҳусейний зиёратчилари  учун муносиб шароит яратиш мақсадида ўзаро ҳамкорликларини  кучайтиришган деб аниқлик киритди.