октябр 23, 2023 17:43 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири сионистик режимнинг Фаластин фуқароларини ўлдиришдаги жиноятларини зудлик билан тўхтатишга урғу берди
    Эрон ташқи ишлар вазири сионистик режимнинг Фаластин фуқароларини ўлдиришдаги жиноятларини зудлик билан тўхтатишга урғу берди

Эрон ташқи ишлар вазири Фаластин қаршилик ҳаракати етакчилари билан алоҳида телефон суҳбатларида сионистик режимнинг Фаластин фуқароларини ўлдиришдаги жиноятларини зудлик билан тўхтатишга урғу берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлари вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён душанба куни Фаластин қаршилик ҳаракати етакчилари Исмоил Ҳания ва Зиёд Нахола билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларга Эрон Ислом Республикасининг халқаро майдонда Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш сўнгги дипломатик ҳаракатлари ҳақида маълумот берди ва сионистик режимнинг ҳарбий жиноятларини қоралаб, Ғазо секторида тинч аҳолини ўлдиришни тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.

Амир Абдуллоҳиён Эрон Ислом Республикасининг Фаластиннинг мазлум халқини қайтадан қўллаб-қувватлаётганини эълон қилиб, яна бир бор сионистик режимнинг Фаластин фуқаролари, аёллар ва болаларни ўлдиришдаги жиноятларини зудлик билан тўхтатишга, Рафаҳ ўтиш пунктини очишга ва Ғазо секторида Фаластин халқига инсонпарварлик ёрдами узлуксиз етказиб бериш ва  бу ҳудуд аҳолисининг мажбурий миграциясига қарши курашишни таъкидлади.

Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (ХАМАС) сиёсий идораси раҳбари Исмоил Ҳания ҳам Эрон Ислом Республикасининг Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш борасидаги позициясини юқори баҳолади ва буни фактларга ойдинлик киритиш мақсадида динамик ислом дипломатияси деб атади ва Ғазодаги сўнгги вазиятни сионистик режим томонидан жиноятларнинг давом этиши ва тинч аҳолини ўлдириши соясида тушунтирди.

Ҳония Қўшма Штатларнинг сионистик режимга чексиз қўллаб-қувватлашини ушбу неонатсист режим жиноятларининг давом этишининг асосий сабабларидан бири деб ҳисоблади ва қўшимча қилди:сионистларнинг Ғазо бўлагида ҳимоясиз халқ ва фуқароларга қарши шафқатсиз ва кўр-кўрона ҳужумлари бу режимнинг Фаластин халқининг ишғолга қарши қаршилик ва матонат билан олиб борган мардона курашига ожизлигини кўрсатади. Қаршилик душманга берган катта стратегик зарбасидан сўнг, қатъий ирода билан, сионист душманнинг шафқатсизлигига қарамай, жанг ва босқинчиларга қарши кураш тизгинини назорат қилиб келмоқда.

Хамас сиёсий идораси раҳбари дори-дармон, ёқилғи етишмаслиги ва шифохоналар электр генераторларининг ишдан чиқишини Ғазо секторида йирик гуманитар фалокат юз беришига дебоча деб ҳисоблади.

Фаластин Исломий Жиҳоди Бош котиби Зиёд Нихола ҳам Эрон Ислом Республикасининг Фаластин халқини қўллаб-қувватлагани учун ўз миннатдорчилигини билдирди:сионистик режим томонидан аёллар, болалар ва қарияларнинг ўлдирилиши, турар-жойларнинг вайрон бўлишига ва бу режим томонидан тинч аҳоли нишонларига ҳужум қилинишига қарамай, қаршилик майдони ва руҳияти жуда яхши ҳолатда ва биз сионистик режимнинг кенг кўламли тажовузига қарши туришда давом этамиз ва душман қаршилигимиз иродасини синдира олмайди.

Ёрлиқ