май 07, 2024 16:49 Asia/Tashkent

Сионистик режим армияси Ғазо секторининг Миср билан жанубий чегарасидаги Рафаҳ ўтиш жойининг Фаластинга тегишли қисмини эгаллаб олди.

ИРНА  ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Исроил режими матбуот котиби бу режим армиясининг 401-бригадаси жангарилари Рафаҳ ўтиш жойининг Фаластин қисмини эгалаб олганини таъкидлади.

Ғазо бўлгаси ўтиш бошқармаси матбуот котиби ҳам бу ўтиш посттини сионистик режим танклари  бўлгани учун ёпилганини хабар қилди.

Шу ҳолда Иордания собиқ ТИВ раҳбари Марвон Ал Маъшар Исроил режимининг Ғазо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилга оид режасига тўхталиб Тел-авив бу икки ҳудудни яшаш учун яроқсиз жойга айлантириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Сионистик режим ўтган йили 7 -октябр ҲАМОС ҳаракатининг бу режимгақарши Алақсо-тўфонидан кейин Ғазо халқига қарши кенг қамровли ҳужумларни бошлади.  

 7-октябрдан бери Исроил режимининг Ғазога уюштираётган ҳужумларида шаҳидлар сони 33 минг 735 кишига шунингдек  ярадорлар сони эса 78 минг 108 нафарга етди.

Ёрлиқ