Каньоний: Сионист уруш жиноятчилари тез орада қилмишлари учун жазоланади
(last modified Fri, 27 Oct 2023 10:06:15 GMT )
октябр 27, 2023 15:06 Asia/Tashkent
  • Каньоний: Сионист уруш жиноятчилари тез орада қилмишлари учун жазоланади
    Каньоний: Сионист уруш жиноятчилари тез орада қилмишлари учун жазоланади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби таъкидлади: Тез орада сионист уруш жиноятчилари ва уларнинг маълум тарафдорлари жиноятлари учун жазоланадилар.

Ўтган чоршанба куни “Ал-Жазира” телеканали мухбири Ваил ал-Даҳдуҳ Ғазодаги воқеалар ҳақида жонли эфирда хабар бераётганда, сионистик режим Ваил ал-Даҳдуҳ оиласининг уйи жойлашган ҳудудни бомбардимон қилди ва бу бомбардимон натижасида ушбу мухбирнинг хотини, ўғли ва 6 нафар қизи ва бир ойлик чақалоғи шаҳид бўлди.

Шу муносабат билан ва Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний жума куни “Ал-Жазира” телеканалининг Ғазодаги мухбири Ваил ал-Даҳдуҳ оила аъзолари шаҳид бўлгач, Ғазо мазлумлиги ҳақида олдингидан қатъийроқ ва кўпроқ хабар бераётганини ёзди:Ваел Ал-Даҳдуҳ Ғазодаги сионистларнинг шафқатсиз ҳужумида оила аъзолари бир кунда шаҳид бўлган озод журналистлардан бири, Ғазодаги яна 24 нафар шаҳид журналистларнинг мазлум, сабрли ва жасур халқнинг чақируви, овози ва тасвирини дунёнинг қулоғида этказишдаги миссиясини адо этишдаги қатъиятини мустаҳкамроқ қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби қўшимча қилди:Тез орада сионист уруш жиноятчилари ва уларнинг таниқли тарафдорлари Фаластин халқининг иродаси, матонати ва ибратли мавқеи олдида тиз чўкади ва жиноятлари учун жазоланади.

Фаластин қаршилик кучлари сионистлар томонидан содир этилган жиноятларга жавобан 2023 йил 7 октябр, шанба куни ишғол қилинган ҳудудлардаги сионистик режим позицияларига қарши Ғазо секторидан “Ал-Ақсо тўфони” операциясини бошлади.

Қаршилик жангчиларига қарши туришга қодир бўлмаган сионист армия операция бошланганидан бери Ғазодаги турар-жойлар, шифохоналар, диний марказлар ва мактабларни тинимсиз бомбардимон қилди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботига кўра, сионистик режимнинг Ғазо секторида 21 кунлик жинояти давомида 7800 дан ортиқ киши шаҳид бўлган ва 20 мингга яқин киши жароҳатланган.