ноябр 03, 2023 15:24 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари ҲАМОС ҳаракатининг етакчиси, қатарлик ва суриялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатлашди
    Эрон ТИВ раҳбари ҲАМОС ҳаракатининг етакчиси, қатарлик ва суриялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатлашди

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва ҲАМОС ҳаракати сиёсий идораси раиси Исмоилл Ҳания телефон орқали суҳбатида Ғазо бўлгасидаги сўнгги ўзгаришлар ва воқеаларни муҳокама қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  ўзининг ижтимоий тармоғида  бугун кечқурун ҲАМОС сиёсий идораси етакчиси Шайх Исмоил Ҳания билан телефон суҳбатида, Ғазо сектори ва Фаластиндаги  Ғарбий Соҳилдаги  сўнгги ўзгаришлар ҳақида гаплашдик ва бу хусусда фикр алмашдик деб ёзди.

Айтиш керакки Эрон ТИВ раҳбари Амир АБдуллоҳиён ва Исмоил Ҳания сўнгги бир ой ичида иккинчи марта Қатарда учрашиб бир-бирлари билан суҳбатлашди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек суриялик ҳамкасби билан телефон суҳбатида Фаластиндаги сўнгги ўзаришлар ва сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги геноцидини муҳокама қилди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён суриялик ҳамкасби Файсал Миқдод билан телефон орқали суҳбатида  Эроннинг минтақадаги нуфузли давлатлар билан уруш жиноятлари ва болаларни ўлдираётган сионистик режимнинг инсонларни геноцид қилишини тўхтатиши ҳамда  ҳимоясиз фаластинликларга ёрдам бериш мақсадидаги сўнгги дипломатик ҳаракатлари ва маслаҳатларини тушунтириб Фаластиндаги қаршилик ва минтақадаги бошқа қаршилик  гуруҳлари сионистик режимга қарши курашга тайёр деб таъкидлади.

Бундан ташқари, Эрон ва Қатар ТИВ раҳбарлари ҳам телефон суҳбатарида сионисти крежимнинг ҳарибй жиноятарини зудлик билан тўхтатиш ва узлуксиз инсонпарвралик ёрдамларини жўнатиш зарурлигини таъкидладилар.

Бугун жума куни Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдулоҳиён  турли давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан сиёсий маслаҳатлашувлари давомида Қатар Бош вазири ва ТИВ раҳбари  Шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний билан Ғазо бўлгасидаги сўнгги воқеалар юзасидан фикр алмашди.

2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) ишғолчи Сионистик режим позицияларига қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган кутилмаган операция бошлади. Бу режим ўч олиш ва ўз муваффақияцизлигининг ўрнини қоплаш мақсадида Ғазо секторидаги барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудуддаги турар-жой ва тиббиёт ҳудудларини тинимсиз бомбардимон қилмоқда.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби, Ашраф Ал-Қадра  кечанги сўзларида  Ал-Ақсо тўфони операцияси бошланганидан бери  /7 октярбь/ бу секторда шаҳид бўлганлар сони 9 минг 227 кишига етди, улардан 3 минг 760 нафарини болалар ва 2 минг 326 нафарини эса аёллар ташкил қилади деб эълон қилди. Жароҳатланганлар сони 23 минг 560 кишидан ошган. 

Ёрлиқ