ноябр 04, 2023 10:11 Asia/Tashkent
  • 13 обон: Эрон халқининг халқаро зўравон қудратларга қарши кураш ва ғалаба рамзидир
    13 обон: Эрон халқининг халқаро зўравон қудратларга қарши кураш ва ғалаба рамзидир

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий  1402 йили обон ойининг 13-куни, милодий 2023 йили 4-ноябр, Эрон Ислом Жумҳуриятида  “Зўравон қудратларга қарши кураш” миллий кунидир.

Бундан 44 йил муқаддам Эроннинг мусулмон халқи Исломий Инқилоб ғалаба қозониши учун олиб борилган кўрашлари жараёнида Теҳронда ўтказилган ўқувчилар ва талабаларнинг эътирозли кўча намойишлари шоҳ режими маъмурлари томонидан ваҳшийларча бостирилди.

Эрон ислом жумҳуриятининг турли вилоятлари ва минтақаларида 13 обон, яъни “Зўравон қудратларга қарши кураш” куни ҳамда 1979 йилнинг ноябрида Теҳрондаги АҚШ жосуслик уяси тасхир этилганлиги йиллигига бағишланган маросимлар ўтказилиб, бу сана кенг нишонланади.

13- обон Эрон Ислом Инқилоби тарихидаги 3 муҳим даврдаги 3 воқеани эслатади.  

Бу 3 муҳим воқеа эса, Имом Хумайний /р.а/ нининг Туркияга сургун қилинганлигиниг йиллиги  (1964-йил 4-ноябрь)”, Паҳлавий режими томонидан талабаларнинг қирғин қилиниши  ( 1978 йил 4-ноябрь -талабалар куни)  ва Эрон Ислом Инқилоби буюк асосчиси Имом Хумайний  /р.а/ йўлидан бўлган талабалар томонидан Теҳрондаги АҚШ жосуслик уясини аниқлаб тасхир қилиш кунидан иборат бўлиб зўравон қудратларга қарши  кураш жараёнидаги  нозик нуқта ҳисобланади.

Ёрлиқ