Эрон парламенти раиси: Ал-Ақсо тўфони операцияси дунё тартиби тенгламаларини ўзгартирди
Эрон парламенти раиси Муҳаммабоқир Қолибоф Ал-Ақсо тўфони амалиёти дунё тартиби ва унинг унсурлари ва ҳисоб-омиллари тенгламаларини ўзгартирганини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясинингг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф Теҳрон шаҳрида 13-обон кунини улуғлаш маросимда Ал-Ақсо тўфони амалиёти дунё тартиби ва унинг унсурлар ва ҳисоб омиллари тенгламаларини ўзгартирганини билдириб, АҚШ ва сионистик режим нима қилмасин, Ал-Ақсо тўфони амалиётидан кейинги вазият асл ҳолатига қайтмайди деб қўшимча қилди.
Муҳаммадбоқир Қолибоф дунё озодлик изловчилариниг Ғазо ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлашига ойдинлик киритиб, муроса йўлининг охири натижасиз ва исён дир аммо қаршилик йўлининг охири эса ғалаба, ғурур ва шарафдир деб эълон қилди.
Эрон парламенти раиси шунингдек жиноятчи сионистик режим ва АҚШ билиши керакки улар Ғазо бўлгасида нима қилишмасин ва нима бўлишидан қатъий назар, ҳеч қачон глобал тенгламаларни ўзгартира олмайдилар ва бу носозликни тузатиб ҳам бўлмайди
Қаршилик ва қаршилик гуруҳлари ҳукумат ёки ҳукуматга қаратилган масала эмас тўғрироғи улар Ислом умматидан келиб чиққан ва иймондан келиб чиққан ҳамда зулм , жиноят ва истибдодга қарши курашиш меъёридир ва улар Исроил жиноятчиларига мағлубиятининг аччиқ таъмини татишга замин яратдилар деб аниқлик киритди, Эрон парламенти раиси.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1402 йили обон ойининг 13-куни, милодий 2023 йили 4-ноябр, Эрон Ислом Жумҳуриятида “Зўравон қудратларга қарши кураш” миллий кунидир.