ноябр 08, 2023 10:54 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги доимий вакили: Эрон ҳукумати Сурия ва Ироқдаги АҚШ ҳарбийларига қарши чора кўргани йўқ
    Эроннинг БМТдаги доимий вакили: Эрон ҳукумати Сурия ва Ироқдаги АҚШ ҳарбийларига қарши чора кўргани йўқ

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили БМТ Хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубида АҚШнинг барча иддаолари асоссизлигини таъкидлаб Эрон ҳеч қачон АҚШнинг Сурия ва Ироқдаги ҳарбий кучларига ҳеч қандай ҳаракат ёки ҳужумга иштирок этгани йўқ деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Аҳмад Саид Ирвоний  БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешва Хавфсизлик кенгаш раисига йўллаган мактубида :  АҚШнинг Суриядаги тинч аҳоли ва муҳим инфратузилма объектларини нишонга олган ноқоуний ҳарбий ҳаракталарини қонунийлаштириш мақсадида БМТ Низомининг 51-моддасида назарда тутилган ўзини-ўзи мудофаа ҳуқуқини қўллаш ва унга таянишга уриниши қонуний асосга эга эмас ва бу Низомнинг 51-моддасини ўзбошимчалик билан ва нотўғри талқин қилишдан ўзга нарса эмам деб ёзди.

Ирвоний ўз мактубида бундай асоссиз иддаоларнинг аниқ мақсади АҚШнинг Сурия каби халқаро қонунлар ва БМТ Низомининг доимий равишда бузилишини оқлашдир деб изоҳлади.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили  Халқаро ҳуқуқга биноан босқинчи давлат ўзининг босиб олинган ҳудудида ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари учун асосли асос сифатида ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли эмас деб маълум қилди.

Саъид Ирвоний шунингдек Сурия Араб Республикасининг БМТдаги доимий вакили бир неча бор АҚШ ҳарбий кучларининг Сурияда ноқонуний мавжудлигига кескин қаршиликларини билдирди ва у уни халқаро қонунларни очиқдан очиқ бузиш ва Суриянинг миллий суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, бирлиги ва сиёсий мустақиллигини очиқдан-очиқ менсимаслик сифатида баҳолади. Сурия Араб республикаси АҚШдан бу мамлакатдаги ишғол ва ноқонуний мавжудлигини тўхтатишни ҳам бир неча бор сўраганди деб қўшимича қилди.

Эроннинг БМТдаги элчиси ўз мактуби давомида Эрон Ислом  республиксининг Сурияда бўлиши мутлақо қонуний бўлиб бу мамлакат ҳукуматининг терроризмга қарши кураш бўйича расмий таклифи асосидадир деб баён этди.

Эрон ҳукумати Суриянинг миллий суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, бирлиги ва сиёсий мустақиллигини ҳурмат қилиш мажбуриятини яна бир бор таъкидлайди,  деб аниқлик киритди Ирвоний.

Ёрлиқ