ноябр 15, 2023 15:13 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари ва БМТ Бош котиби ўринбосари Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилдилар
    Эрон ТИВ раҳбари ва БМТ Бош котиби ўринбосари Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилдилар

Эрон ТИВ раҳбари ва БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Женева шаҳрида учрашиб, Ғазо секторидаги хавотирланарли вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  учрашувда Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари  ва БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Мартин Гриффтс  Ғазо бўлгаси, Фаластиннинг мазлум халқига ёрдам кўрсатиш ва сионистларни Ғазо аҳолисига нисбатан шафқатсиз ва йиртқичларча  ҳужумларини тўхтатиш масалаларини кўздан кечирдилар.

Эслатиб ўтамиз Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиённинг Швецарияга сафари Ғазо аҳолисини қўллаб- қувватлаш ва сионистик режим томонидан бу ҳудудда бегуноҳ инсонлар, аёллар ва болаларни оммавий қирғин қилинишини тўхтатиш бўйича доимий саъй -ҳаракатлар ҳамоҳанглигида амалга оширилган.

Ҳозиргача Ғазода фаластинлик шаҳидлар сони 11 минг 500 кишидан ошгани ярадорлар сони эса 29 мингга етган ва 5 минг 104 нафари болаар 3 минг 130 нафари аёллардир.

Ёрлиқ