ноябр 23, 2023 19:46 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳиён Ливан қаршиликига содиқ фракция раиси ўғлининг шаҳид бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди
    Абдуллоҳиён Ливан қаршиликига содиқ фракция раиси ўғлининг шаҳид бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдлуллоҳиён Ливан қаршилик гуруҳига содиқ фракция раиси ўғлининг шаҳид бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактуби йўллади.

Ливан Исломий Қаршилик ҳаракати расмлар ва баёнотлар тарқатиш орқали сионистик режим томонидан  Байт Ёҳун ҳудудидаги бинога уюштирган террорчилик ҳужумида Аббос Муҳамад Раъд ҳамда яна 4 аъзоисини шаҳид бўлганини тасдиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  бугун ўз мактубида  Ливан қаршилик кучларига содиқ фракция раисининг ўғли Муҳаммад Раъднинг шаҳид бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Амир Абдуллоҳиённинг Ливан қаршилик кучларига содиқ фракция раисининг ўғли Муҳаммад Раъднинг шаҳид бўлгани муносабатидаги мактубида  шунингдек,  Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ва Фаластин мазлум халқини ҳимояқилишнинг дунё ва охират мукофоти Аллоҳ таолонинг ҳузуридадир ва Аллоҳ таолонинг ғалабаси ва иззати мўминлар ва жиҳодчиларга тегишлидир ва зулм қилувчи сионистик режим устидан қозонган ғалаба Аллоҳнинг муқаррар ғалабаси соясида яқин турибти деб келтирилган.

Ёрлиқ