декабр 06, 2023 12:39 Asia/Tashkent

Эроннинг энг сўнгги версиясидан бўлган биологик капсуласи Салмон номли маҳаллий учиргич билан муваффақиятли космосга учирилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг 13-ҳукуматининг мамлакат космок саноатининг турли тармоқларини ривожлантириш ва биокосмик билимларникенгайтириш соҳасидаги қарори ортидан, Эроннинг сўнгги биокосмик капсуласи бир неча соат олдин Салмон номли маҳаллий ишга туширувчи билан муваффақиятли космосга учирилди.

Мазкур биологик капсула ер юзидан 130 километр баландликда учирилган ва керакли технологияларнии ишлаб чиқиш мақсадида муваффақиятли тикланган  ва одамни коинотга жўнатиш режасини амлага оширишга мўлжалланган илмий, тадқиқот ва технологик юк ҳисобланади.

Эрон Ислом республикси космик ташкилоти буюртмасига асосан фан, тадқиқот ва технология вазирлигининг Аэрокосмик тадқиқот институтида тайёрланган ушбу 500 кг капсуланинг мувафаққиятли учирлиши билан коинот миссияси режасининг турли технолоигяларини ишлаб чиқишга, шу жумладан  учириш, қайта тиклаш, тезликни назорат қилиш тизимлари ва зарба ҳимояси капсула ва соябон аэродинамик дизайни, биологик шароитларни назорат қилиш билан боғлиқ тизимлар ва бошқалар мувафаққиятли синовдан ўтказилди.

Эроннинг Салмон номини олган мазкур капсуланинг учиргичи ярим тонна оғирликдаги биологик капсулаларни учириш имкониятига эга бўлган ушбу тоифадаги ишга туширгичларнинг бирини версиясидир. Биологик юкга мувофиқ ҳаракатланиш, аэродромик хусусиятлар ва уни бошқаришда сезиларли ютуқларага эгадир.

Мазкур учиргич Эрон Ислом Республикаси Мудофаа вазирлигининг аэрокосмик саноат ташкилотида бутунлай маҳаллий ишлаб чиқарилган.

Ёрлиқ