Муҳаммад Исломий: МАГАТЭ Ғарб давлатлари қўлидаги воситага айланган
(last modified Tue, 12 Dec 2023 11:42:05 GMT )
декабр 12, 2023 16:42 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Исломий: МАГАТЭ Ғарб давлатлари қўлидаги воситага айланган
    Муҳаммад Исломий: МАГАТЭ Ғарб давлатлари қўлидаги воситага айланган

Эрон Ислом республикаси атом энергияси ташкилоти раиси Халқаро атом энергияси аентлиги Ғарб давлатлари қўлидаги воситага айланганини айтиб бу халқаро ташкилот бу йўлдан узоқлашиб ўз касбий фаолиятии амалга ошириши керак деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Атом энергияси ташкилоти раиси Муҳаммад Исломий бугун Халқаро атом энергияси  агентлигининг радиофармацевтика соҳасидаги ютуқлари тақдимоти  аросимида сионистик режим вазирлар маҳкамасининг Фаластин халқига  қарши Ғазо секторида ядро қуролидан  фойдаланиш  таҳдиди ҳақида ҳам сионистик режим нафақат Ғазо сектори балки Эронни ҳам ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилмоқда ва Эрон мазкур агентликка норозилик мактуб тақдим этган деб эълон қилди.

Муҳаммад Исломий сўзлари давомида Эроннинг МАГАТЭга йўллаган норозилик мактубида агентликдаги ядровий қуролларни тақиқлаш протоколига  аъзоси ҳам  NPT аъзоси ҳам бўлмаган режим қандай қилиб бошқа мамлакатларни ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилиши мумкин деб сўради.

Музокаралар муҳокамасида АҚШ режими Комплекс ҳаракатлар режасидан чиқди ва бошқаларга ўз мажбуриятларини бажаришга рухсат бермади. Эрон эса ўз мажбуриятларни бажариши учун улар санкцияларни бекор қилишлари керак деб изоҳлади Эрон Атом энергияси ташкилоти етакчиси.

Эроннинг ушбу расмийси музокаралар санкияларни бекор қилиш учун эканлигини ва агар улар Эрон миллатининг ҳуқуқларига риоя қилсалар, Ислом республикаси ҳам ўз мажбуриятларини бажарилишини баён этди.

У шунингдек МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гроссининг Халқаро атом энергияси агентилиги инспекторларига нисбатан иддаоларига тўхталиб кафолатларга биноан Эрон агентлик инспекторларини қабул қилиш ёки рад этишга ҳақли ва " маҳкум" сўзидан фойдаланиш ҳақиқий эмас деб аниқлик киритди.

Исломий ўз сўзларида Эрон Ислмо  Республикасининг кафолатлар ва ЭНПИТИ - NPT доирасидан бошқа фаолияти йўқ аммо томонлар ўз мажбуриятларини бажармаганларида Эронга босим қабул  қилиб бўлмайди деб хулоса қилди.