декабр 18, 2023 15:00 Asia/Tashkent
  • Эрон нефт вазири ўринбосари: Эрондаги ёқилғи қуйиш шохобчалар аста -секин нормал ҳолатига қайтмоқда
    Эрон нефт вазири ўринбосари: Эрондаги ёқилғи қуйиш шохобчалар аста -секин нормал ҳолатига қайтмоқда

Эрон Ислом републикаси нефт вазир ўринбосари мамлакатнинг ёқилғи таъминоти тизимига киберҳужум сабабли бугун охиригача барча ёқилғи қуйиш шохобчалари аста -секин нормал ҳолатга қайтади деб айтди.

Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишча Эрон Ислом республикаси нефт вазири ўринбосари  Жалил Солорий  мамлакат ёқилғи таъминоти станцияларининг ёнилғи қуйиш тизимига киберҳужум уюшитиргани ҳақида гаприб, ҳисоб-китобарга биноан станцияларнинг 60 фоизи яқинида ёқилғи картаси муаммоси мавжуд деб изоҳлади.

Эрон нефт вазири ўринбосари Жалил Солорий шунингдек бугун Эрон мамлакати бўйлаб ихтисослаштирилган гуруҳлар иш фаоилятини бошланганлигига ишора қилиб яқин 5-6 соаг ичида барча ёқилғи қўйиш шохобчалари ўз нормал ҳолатига қайтади деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамизз бугун эрталабдан бошлаб Эрон Ислом Республикаси стнацияларининг ёнилғи қуйиш тизими киберҳужум туфайли техник носозликка учради, бу эса вилоятлар ва пойтахтда аста-секин ёқилғи етказиб беришни қўлга қўйиш орқали ҳал қилинмоқда.

Сионистик режимнинг 12-канали эса " Йиртқич чумчуқ" номли бу режим хакерлари гуруҳи Эроннинг ёқилғи тизимига ҳужум қилганини иддао қилиб, Эрон миллий ёқилғи таъминоти тизимига киберҳужум уюштирилади деб ёзди.

Ёрлиқ